Солиққа оид қонунчиликдаги 2 та ўзгартириш 1 апрелдан кучга кирди

preview

ДСҚ солиқ тўловчиларга 2021 йил 1 апрелдан бошлаб 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонга асосан имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилиши ҳақида эслатиб ўтди. У ўз ишлаб чиқаришларини модернизация қилган, шу жумладан - бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига модернизация қилган корхоналарга дахл қилган. Электротехника саноати корхоналари аксинча 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорга асосан янги имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади. Бу ҳақда батафсил - buxgalter.uz шарҳида:


1. Имтиёзнинг амал қилиши тўхтайди

1 апрелдан бошлаб Президентнинг “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони кучини йўқотади, унга асосан:

  • хўжалик юритувчи субъектларга 5 йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, янги технологик ускуналар харид қилиш, янги қурилиш шаклида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли солиқ даврида амортизация ажратмаларини чиқариб ташлаган ҳолда, аммо солиққа тортиладиган даромаднинг 30%идан ошмайдиган миқдорда фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи берилганди;
  • солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаган юридик шахслар 5 йил давомида ЯСТ бўйича солиқ базасини харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтиришган.

Ўзгартиришлар 17.11.2020 йилдаги ПФ-6112-сон Фармонга мувофиқ киритилади.


2. Янги преференциялар кучга киради

Электротехника тармоғи корхоналарига 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга - фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50%га камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. Улардан ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80%идан кам бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар фойдаланишлари мумкин.


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text168632_soliqqa_oid_qonunchilikdagi_2_ta_uzgartirish_1_apreldan_kuchga_kirdi