Ўзбекистонда солиқ юкини қандай камайтириш режалаштирилмоқда

preview

«Солиқ юкини камайтириш мақсадида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҚҲТБТда 18 апрелга қадар муҳокама қилинади. Ишлаб чиқувчи – Адлия вазирлиги! Тузатишлар учта солиқ – ҚҚС, фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига таъсир қилади.

Ушбу НҲҲ қабул қилингандан кейин солиқ юки кимга ва қандай қилиб камайтирилишини buxgalter.uz сайтида кўриб чиқамиз:

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланиш фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан амалга оширилади.

 

Шундай қилиб, гап Солиқ кодексининг атиги учта моддаси ҳақида бормоқда:

  • 238-модда «Солиқ солиш объекти» (ҚҚС);
  • 304-модда «Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар» (фойда солиғи);
  • 378-модда «Солиқ солинмайдиган даромадлар» (ЖШДС).

 

СК 238-моддасининг учинчи қисми 5-банд билан тўлдирилсин:

«(3-қисм) Солиқ солиш объекти ҳисобланмайди:

5) «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бериладиган компенсация.

Эслатиб ўтамиз: қуйидагилар бозор қиймати бўйича компенсация қилинади :

– олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари;

– олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ;

– олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтлар;

  • кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
  • ҳуқуқ эгасининг қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган бой берилган фойдаси ва бошқа харажатлари ва зарарлари.

 

СКнинг 304-моддаси 24 ва 25-бандлар билан тўлдирилмоқда:

«Қуйидагилар даромад сифатида ҳисобга олинмайди:

24) «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бериладиган компенсация;

25) «Ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли етказилган зарар учун тўлов,товон пули

Худди шундай мазмундаги (26, 27) бандлар СКнинг 378-моддасига киритилмоқда.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Шунинг учун, агар бу масала бўйича таклифлар бўлса, уларни 18 апрелгача лойиҳанинг муҳокама саҳифасига мотивацияли тарзда киритишга улгуриш керак.

Эътибор беринг

Ҳар доим аниқ бухгалтерия ечимларига эга бўлишни хоҳлайсизми? Buxgalter Pro –Ўзбекистон бухгалтерлари учун махсус ишлаб чиқилган тизимдан фойдаланинг. Мисоллар ва бухгалтерия ёзувлари билан 1000 дан ортиқ эксперт материаллари, маълумотномалар, ҳужжатларнинг намуналари, сўнгги қонун ҳужжатларига мувофиқ мунтазам равишда янгиланади.

Синов рухсатини расмийлаштириш

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text214458_uzbekistonda_soliq_yukini_qanday_kamaytirish_rejalashtirilmoqda