Полезное для бухгалтера в ноябре:
Янги 5-сон БҲМС лойиҳаси: АВ ҳисобида нималар ўзгаради
ҚҲТБТга Президентнинг 24.02.2020 йилдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган 5-сон БҲМС “Асосий воситалар” янги таҳрири лойиҳаси жойлаштирилган. Асосий васиталар ҳисобида нималар ўзгаради? Buxgalter.uz Молия вазирлиги мутахассисларидан ушбу саволга жавоб олди:
- Асосий тушунчалар ўзгармаган. Муҳокама учун таклиф этилаётган 5-сон БҲМСнинг янги таҳрири ҳам амалдаги таҳриридаги каби 10 та параграфдан иборат.
Лойиҳадан хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, АВлар таркибига киритилмайдиган қимматликлар рўйхати чиқариб ташланмоқда. Бундай қимматликлар жумласига, мисол учун, махсус асбоблар ва мосламалар, тикланиши бўйича харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган мосламалар ва қурилмалар, бир йилдан кам фойдаланиш муддатига эга алмашинадиган ускуналар, ов қуроллари бошқа шунга ўхшаш объектлар киради.
Бошқа томондан лойиҳа янги нормалар билан тўлдирилди:
- ер участкалари ва бинолар биргаликда харид қилинган бўлса ҳам улар алоҳида объект сифатида ҳисобда алоҳида-алоҳида акс эттирилади;
- ерни ободонлаштириш харажатлари ҳам ҳисобда алоҳида счётда акс эттирилади;
- ер участкасини табиий ресурсларини тиклаш мажбурияти ҳисобини алоҳида-алоҳида акс эттириш назарда тутилган.
Янги 5-сон БҲМСда меъёрдан ортиқ сарфланган материал ва меҳнат ҳақи харажатларини асосий воситаларнинг бошланғич қийматига қўшмаслик таклиф қилинмоқда.
АВни қайта баҳолаш қисмида қайта баҳолаш усуллари - индекслаш йўли билан ва бевосита қайтадан ҳисоб-китоб қилиш орқали қайта баҳолаш усулларини қўллаш тартиби батафсил баён этилган. Ер участкалари қайта баҳоланмайди, қонунчиликда белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ер участкалари бундан мустасно.
5-сон БҲМС “Асосий воситалар”нинг янги таҳрири давлат тилида тайёрланди ва тасдиқланади. Бошқалар қаторида, ҳужжат амалдаги НҲҲлар сонини қисқартиришга қаратилган. Унга АВларни қайта баҳолаш бўйича алоҳида нормалар, шунингдек амалдаги Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низом нормалари киритилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.