Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Иқтисодиёт ва молия вазирининг 11.08.2025 йилдаги 3659-сон буйруғи билан божхона органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати ва тарифлари тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Янги тарифлар 12 августдан бошлаб қўлланилади, рўйхат 68 турдаги пуллик хизматларни ўз ичига олади. Тўлов суммалари БҲМга боғланган.
Масалан, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона брокерлари томонидан расмийлаштирилган божхона юк декларациялари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда олиш ҳар бир БЮД учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида бўлади. Бириктирилган ҳужжатлар учун – БҲМнинг яна 1%и.
Импорт-экспорт бўйича божхона ТИФ-статистикасининг жадвал шаклидаги маълумотлари учун товар позициялари сонига қараб БҲМнинг 50%идан БҲМнинг 2000 бараваригача тўлаш керак бўлади.
Шунингдек, божхона сўровига кўра тижорат банкига кредит олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилиги билан тижорат банкига тақдим этилади (бир йил учун – БҲМнинг 2000 баравари).
Тўқимачилик матолари таркибини уларнинг кимёвий хоссалари асосида аниқлаш уларнинг таркиби ва миқдорига қараб БҲМнинг 2-4,5 бараварини ташкил этади. Экспертиза турлари бўйича хизматлар ва инструментал тадқиқотлар – экспертиза турлари бўйича БҲМнинг 0,4%идан БҲМнинг 4 бараваригача.
Хизматларнинг тўлиқ рўйхати ва давлат тилидаги нархларни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин >>>
Buxgalter.uz тавсия қилади:
![]()