Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бепул олинган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми
Амалиётда корхона товарлар ёки хизматларни бепул олган вазиятлар учрайди. Бу ҳолда “кирувчи” ҚҚС билан қандай йўл тутиш лозим, уни ҳисобга олиш мумкинми?
Buxgalter.uz тушунишга ёрдам беради:
- Товарлар ёки хизматларни бепул олган ҳолда ҳадя қилувчи томонидан ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олманг, балки уни “совға” қийматига киритинг.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Бепул олинган материаллар акс эттирилди |
690 |
Агарда сиз Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган импорт бўйича товарларни ёки чет эллик шахсдан хизматларни бепул олсангиз, олиш чоғида ҚҚС тўлашингиз шарт. Бу ҳолларда тўланган солиқ суммасини ҳисобга олинг .
- божхона божи – 475 минг сўм;
- ҚҚС - 783,75 минг сўм;
- божхона расмийлаштируви учун йиғим – 118,75 минг сўм.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Бепул олинган товар акс эттирилди |
4 750 |
||
Импорт қилишда тўланган божхона божи акс эттирилди |
475 |
||
Товарнинг божхона расмийлаштируви бўйича харажатлар акс эттирилди |
118,75 |
||
Товарни импорт қилишда тўланган ва ҳисобга олинган ҚҚС акс эттирилди |
783,75 |
ҚҚС бўйича ҳисоботда БЮД маълумотлари, айнан – ундан келиб чиқиб “кирувчи” ҚҚС (4 750 + 475 = 5 225 минг сўм) ҳисобланган бепул олинган товар қиймати ва ҚҚС суммасининг ўзи (783,75 минг сўм), божхона органлари маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларда акс эттирилади:
- Харидлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова);
- ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 010-сатрида.
Ирина АХМЕТОВА,
«Норма» эксперти