Полезное для бухгалтера в ноябре:
Давлат харидига доир шартнома қийматини ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш мумкинми
“МЧЖ – норезидент (РФ) Ўзбекистондаги давлат муассасалари учун 1C:ERPни жорий этиш учун тендерни ютиб олди. Контракт қиймати тендерда ва техник ҳужжатларда сўмда ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда – 10 млрд сўм этиб белгиланган. Режага биноан лойиҳани реализация қилишга 270 кун талаб қилинади. СК талабларига мувофиқ бажарувчи ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўладиган ДМни очиши керак. Бунда буюртмачи ҚҚС қўшилган контрактни имзолашга рози бўлмаяпти, чунки у тендер контракти суммасидан ошади.
Контракт суммасига ҚҚСни (12%) қўшиш қонуний бўладими? Бу тендер шартларини бузиш ҳисобланмайдими? ДМ ҚҚСсиз ҳисобварақ-фактура тақдим этиши мумкини?”.
Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
– Тендер натижалари бўйича шартнома тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва шартнома тузилаётган тендер иштирокчиси томонидан берилган таклифда кўрсатилган шартлар асосида тузилади .
Харид қилиш тартиб-таомили натижаси бўйича тузилган шартномага қўшимча келишув унинг муҳим шартларини ўзгартирмаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиши мумкин. Хусусан – товар (иш, хизмат), унинг сифати ва ассортименти, миқдори ва баҳоси ҳамда етказиб бериш муддатини ўзгартирмаса, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно .
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг нормаларига асосан тендер ғолиби тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган шартлар ва тендер иштирокчиси томонидан берилган таклиф шартларида шартнома тузиши керак. Яъни сиз контракт қийматини уни ҚҚС суммасига оширган ҳолда ўзгартиришингиз мумкин эмас. Айнан ошириш мумкин эмас, бироқ ДМ учун контракт ҚҚСни ўз ичига олиши керак.
Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали товарларни (хизматларни) реализация қилувчи ва (ёки) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эл юридик шахслари ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилади .
ҚҚСдан озод қилиш тарзида имтиёзга эга бўлмаган ҚҚС тўловчиси ЭҲФда “ҚҚСсиз” ёзувини қўйиш ҳуқуқига эга эмас”.