ДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради

preview

Бухгалтерларда ҳар доим саволлар мавжуд. Кимгадир ҚҚС бўйича ҳисоботларни топшириш бўйича ҳаммаси ҳам тушунарли эмас. Бошқасига 20%ли ҚҚС вақтида сотилган товарни қайтаришга ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш юзасидан маслаҳат керак. Тошкент шаҳар ДСБ ҳузурида маслаҳат маркази фаолият кўрсатади. Buxgalter.uz мухбири унинг ишини синаб кўрди. Мана натижаси:

-  Ахборот хабарида ҚҚС ва фойда солиғи бўйича саволлар учун кўрсатилган телефон рақамига биринчи уринишдан ҳам, бешинчи уринишдан ҳам қўнғироқ қилиб тушиб бўлмади. Доимий қисқа товушлар иккита нарса ҳақида далолат беради: мавзуга талаб жуда юқори, линияни яққол кенгайтириш зарур.

Худди шу мурожаатда муқобил вариант – Телеграм кўрсатилган. Биз ДСБ мутахассиси  Зафар ВАҲОПОВга  мурожаат қилдик ва - хайрият! – ёзишма чоғида берилган барча саволлар бўйича қисқа  ҳажмли жавоблар олдик:

- Инвентарлаш туфайли ДСБ бир муддат ҚҚС бўйича ҳисоботларни қайта топширишни қабул қилмади. Кечаги кундан буён бухгалтерларда бундай имконият пайдо бўлди, тўғрими?

- “Ҳа, бундай имконият мавжуд. Ҳар қандай давр учун ҚҚС бўйича ҳисоботни қайта топшириш мумкин. Бунинг учун зарур шакллардан солиқ тўловчининг шахсий кабинетида фойдаланиш мумкин”.

- 1 июндан бошлаб ҚҚС ҳисоб-китоби шакллари ўзгартирилди, энди ҳисобварақ-фактуралар бўйича маълумотлар автоматик тарзда тўлдирилмоқда. 2019 йил учун қайта ҳисоб-китобни топшириш зарур бўлса қандай йўл тутиш лозим, унда ҳисобварақ-фактуралар, асосан, қоғоз шаклида расмийлаштирилган?

- “2019 йил учун қайта ҳисоб-китоб эски шакллар бўйича (10006_8 коди билан, ва 10006_10 коди билан) топширилади, унда ҳаммаси қўлда тўлдирилган, 2020 йил 1 январдан бошланган давр учун эса -  автоматик тўлдириш билан ҳисоб-китобнинг янги шакли бўйича (10006_14 коди билан) топширилади”. Ҳисоботларни қайта топшириш бўйича батафсил маслаҳатни бу ерда кўринг.

- Ҳисоботларни қайта топшириш чоғида қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар билан қандай йўл тутилади?

- “Агар 2019 йил учун қайта топширсангиз, қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар билан ҳеч нарса қилмайсиз, сабаби ҳисоботнинг илгариги шакли учун ҳисобварақ-фактура қандай шаклда расмийлаштирилганлиги муҳим эмас.

Гап 2020 йил 1 январдан бошланган давр хусусида бормоқда, қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактураларни ЭҲФ тизимига киритишга тўғри келади. Акс ҳолда улар ҳисоб-китобларда инобатга олинмайди”.

- 20%ли ҚҚС билан сотилган товарни қайтариш ҳисобварақ-фактураларда қандай расмийлаштирилади?

- “ЭҲФ тизими роуминг-оператори мутахассисларининг тавсияларига риоя қилиш зарур. Улар тузатиш киритувчи коэффициентни қўллаш билан - бу вазифани ечишнинг математик усулини таклиф этишади. Мисолдан фойдаланинг”.

«Янги технологиялар» ИАМдан шарҳ

Амалиётчиларда ҚҚСнинг 20% ставкаси амал қилган вақтда реализация қилинган товарни қайтаришни расмийлаштириш бўйича таклиф этилган ечим қанчалик тўғрилиги юзасидан савол туғилиши мумкин. Бу савол билан buxgalter.uz «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВга мурожаат қилди:

- “Бутун ЭҲФ ва ҳисобот тизими 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амал қилиб келаётган ҚҚСнинг 15% ставкасини қўллаган ҳолда ҳисоб-китобларга созланган. Шу билан бирга илгари амал қилган 20% ставкани қўллаш лозим бўлган ҳолатлар мавжуд. Хусусан – ҚҚСнинг 20% ставкаси амал қилган даврда реализация қилинган товарларни қайтаришни расмийлаштириш чоғида.

Бу етарлича кам учрайдиган ҳолатлар эканлигини, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса бундай операцияларга бўлган зарурат умуман четлаб ўтишини инобатга олган ҳолда, янги шаклларни жорий этиш ёки мавжудларини қайта ишлаш мақсадга мувофиқ эмасдир.

Шу билан бирга бухгалтерлар амалдаги қоидалар бўйича олишлари лозим бўган натижа билан ҳисоб-китоб қилиш имкониятига эга бўлишлари керак. Айнан шу мақсад билан аниқлаштирувчи коэффициентни қўллашга асосланган ушбу вазифани ҳал этишнинг математик усули ишлаб чиқилган”.

Олег ГАЕВОЙ

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text160954_dsb_hisobotlarni_qayta_topshirish_va_ehf_masalalari_buyicha_nima_javob_beradi