Экспорт бўйича дебиторлик қарзи мавжуд бўлса, солиқ оқибатлари пайдо бўладими

preview

«Корхона товарларни экспорт қилиш билан шуғулланади. Шартномада 100% олдиндан тўлов назарда тутилган. Охирги экспорт етказиб бериш олдиндан олинган тўловдан кўпроқ суммага расмийлаштирилган. Муддати бир юз саксон кундан ошмайдиган дебиторлик қарзи юзага келди.

Корхонанинг дебиторлик қарзи муносабати билан корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими?»

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» экперти Олег Цой изоҳлади.

 

Экспертларнинг тушунтиришларини биринчилардан бўлиб ўқиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

ҚҚС

Агар экспорт пайтида тўлов тўлиқ келиб тушмаган бўлса, реализация бўйича айланма солиққа тортиладиган товарларни (хизматларни тақдим этишда) ишлаб чиқаришда сотиб олинган ва ишлатилган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни қоплаш тўғрисида савол туғилади (шу жумладан ноль ставка бўйича).

Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида ҚҚСни ҳисобга олиш учун чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма бўлиши керак .

Товарларни экспорт қилиш мақсадида фойдаланиладиган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади .

Аммо агар сизнинг корхонангиз интизомли солиқ тўловчиси бўлса, сиз валюта тушумидан қатъи назар, ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлисиз.  Товарлар «экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми келиб тушмаган тақдирда, ҳисобга олинган солиқ суммаси ёки унинг тегишли қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади .

Тегишинча, агар сизнинг корхонангиз интизомли солиқ тўловчиси бўлса, экспорт қилишда сиз солиқ суммасини тўлиқ миқдорда ҳисобга олишга ҳақлисиз. Агар валюта тушуми бир юз саксон календарь куни давомида келиб тушмаса,  тегишли суммани ҳисобдан чиқариб ташлашингиз керак.

Акс ҳолда ҚҚС келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади.

 

Фойда солиғи

Товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага 0% ставка бўйича солиқ солинади . Товарларнинг экспорти тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак .

Агар товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаса, ноль ставка қўлланилмайди .

 

Айланмадан олинадиган солиқ

Экспорт учун товарлар (хизматлар) реализациясидан тушган даромадлар айланмадан олинадиган солиқ  жами даромаддан ҳисоблаб чиқарилади . Бунда  валюта тушумининг келиб тушиш муддати ҳақида шартлар мавжуд эмас.

 

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text193446_eksport_buyicha_debitorlik_qarzi_mavjud_bulsa_soliq_oqibatlari_paydo_buladimi