Масофадан туриб ўрнатиладиган дастурий маҳсулот импортида юзага келадиган солиқ оқибатлари

preview

«Хорижий етказиб берувчидан дастурий маҳсулот сотиб олаяпмиз. Бу ҳолда импорт қилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?».

Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Дастурий маҳсулотларни импорт қилиш чоғида 2 та солиқ юзага келади:

  • Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахснинг фойда солиғи;
  • хизматлар импорти учун ҚҚС.

Фойда солиғи шартномада дастурий маҳсулотни қандай етказиб бериш шартлари назарда тутилганига, шартнома қоидалари ушбу маҳсулотга оид муаллифлик ҳуқуқи ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи (роялти) ҳақидаги масалаларни ўз ичига олишига боғлиқ.

Шартномада роялти тарзидаги тўловлар ҳақидаги қоидалар назарда тутилган бўлса, бундай даромадга 20% ставкада солиқ солиниши лозим  . Дастурий маҳсулот етказиб берувчининг давлати билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома тузилган бўлса, унинг 12-модда қоидаларига мурожаат қилиб, роялти учун пасайтирилган ставкани қўллаш лозим (башарти етказиб берувчи резидентликни тасдиқловчи сертификат ва роялтини олишга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга эканлиги тасдиқномасини тақдим этса)   .

Шартнома дастурий маҳсулотни ўрнатиш хизматлари билан чекланса, бу ҳолда ҳам солиқ ставкаси 20%га тенг бўлади. Етказиб берувчининг давлати билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома тузилган бўлса, норезидент даромадини солиқ солишдан озод қилиш учун резидентликни тасдиқловчи сертификатни тақдим этади  .

Иккала ҳолатда харидор СК 255-м. қоидаларини ҳисобга олган ҳолда 15% ставкада хизматлар импорти учун ҚҚС тўлайди  .

 

Қуйидаги тавсиялар сиз учун фойдали бўлади:

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text186136_masofadan_turib_urnatiladigan_dasturiy_mahsulot_importida_yuzaga_keladigan_soliq_oqibatlari