Полезное для бухгалтера в ноябре:
ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоб-китобларида кўрсаткичлар қачон тўғри келмайди
ҚҚС ҳисоб-китобида товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш айланмалари инобатга олинади, фойда солиғи ҳисоб-китобида эса – жами даромад. Агар корхона акциз тўланадиган товарларни реализация қилса, ушбу кўрсаткичлар унда тўғри келмайди. “Норма” эксперти Олег ЦОЙ вазиятни аниқ мисолларда buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:
- Солиқ органи 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун корхонанинг солиқ ҳисоботини таққослаш натижалари бўйича ҚҚС ҳисоб-китобида товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланмалар ва фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромаднинг турли кўрсаткичларини аниқлади. Бухгалтер ҳисобот даврида акциз тўланадиган товарлар реализация қилинганлигини тушунтирди.
ҚҚС бўйича солиқ базаси акциз солиғини ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади . Фойда солиғи бўйича жами даромад ҚҚСни ва акциз солиғини инобатга олмаган ҳолда товарларни реализация қилишдан олинган даромадни ўз ичига олади .
Яъни солиқ органи томондан таққосланаётган кўрсаткичлар акциз солиғи суммасига фарқ қилади.
Ушбу вазиятни мисолда кўриб чиқамиз.
- ҚҚС ҳисоб-китобида – товарларни реализация қилиш бўйича айланма 250 млн сўм;
- фойда солиғи ҳисоб-китобида - товарларни реализация қилишдан олинган даромад 200 млн сўм.
Мисолдан кўринадики, ҚҚС ҳисоб-китобида акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма ва фойда солиғи ҳисоб-китобида реализация қилишдан олинган даромад суммалари акциз солиғи суммасига фарқ қилади.