Темир йўл вагонлари хорижда ижарага олинганда ҚҚС тўланиши керакми

preview

“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона темир йўлда логистика билан шуғулланади, темир йўл вагонларини Қозоғистон юридик шахсидан ижарага олади. Ижарага олиш пайтида вагонларнинг бир қисми Қозоғистонда, бир қисми – Ўзбекистонда бўлади. Бориладиган йўналиш: Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Эстония. Корхона мазкур ҳолда солиқ агенти сифатида ҚҚС тўлаши керакми? Валюта шартномаси бўйича ижара нархи ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган, шартнома – қисқа муддатли, 90 кунлик”.

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Эътибор беринг
Солиқ маслаҳатчиларининг тавсияларини тезкор тарзда олиш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– ҚҚС солиш Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилиши ёки этилмаслигига боғлиқ.

Умумий қоидага кўра, агар харидорлар Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .

Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилишининг алоҳида ҳоллари СКнинг 241-моддаси 3-қисмида белгиланган.

Чунончи, агар хизматлар ижарага бериш пайтида Ўзбекистон ҳудудида бўлган темир йўл транспорт воситаларини қисқа муддатли (90 кунгача) ижарага бериш билан боғлиқ бўлса, Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилади . Импорт учун ҚҚС – тўланади.

Агар шартноманинг шартларига мувофиқ хизматлар чет эллик шахс томонидан солиқни ҳисобга олмасдан тақдим этилса, улар бўйича солиқ базаси солиқ агенти томонидан кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ҳисобга олмасдан аниқланади .

Кўриб чиқилаётган вазиятда солиқ агенти солиқнинг тегишли суммасини 12% ставка бўйича мустақил равишда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт.

Агарда ижара 90 кунгача бўлган муддатга тузилса, бироқ темир йўл вагонлари Ўзбекистон ҳудудида бўлмаса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text191339_temir_yul_vagonlari_horijda_ijaraga_olinganda_qqs_tulanishi_kerakmi