Полезное для бухгалтера в ноябре:
Trade-In дастури бўйича автомобилни реализация қилиш ЭҲФда қандай акс эттирилади
Trade-In дастури иштирокчиларида олиб сотиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинаётган автомобилларни реализация қилишда муаммолар юзага келмоқда. Бу ҳолда ҚҚС бўйича солиқ базаси солиқ суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш нархи ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. Лекин бунда СКнинг 248-моддаси 11-қисмига мувофиқ ЭҲФ расмийлаштириш имконияти мавжуд эмас.
Натижада бу нимага олиб келишини “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:
– “Ўзавтосаноат” АЖнинг Trade-in дастури доирасида харидор – жисмоний шахс расмий дилерга ўзининг илгари фойдаланишда бўлган автомобилини топширган ва қийматидаги фарқни тўлаган ҳолда, маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобилни сотиб олиши мумкин.
Trade-Inда иккита битим амалга оширилади. Ташкилот-дилер учун бу:
- эски автомобилни сотиб олиш;
- янгисини сотиш.
Автосалоннинг эксперти эски автомобилни техник ҳолати ва ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда баҳолайди. Агар харидорни баҳолаш қаноатлантирса:
1) автосалон ундан эски машинани сотиб олади ва унинг қиймати янги автомобилни сотишга доир шартнома ҳисобига ҳисобга олинади;
2) харидор янги ва эски автомобилнинг нархи ўртасидаги фарқни тўлайди ва янги автомобилни олади.
СКнинг 248-моддаси 11-қисмига асосан олиб сотиш учун жисмоний шахслардан олинган автомобиллар ва уй-жой кўчмас мулк объектлари реализация қилинган тақдирда, солиқ базаси солиқ суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш нархи ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.
Кўриб чиқилаётган вазиятда фақат реализация қилиш нархи ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарққа ҚҚС солиниши керак. Бироқ ЭҲФ тизими бундай битимларни расмийлаштириш имконини бермаяпти. Шу туфайли корхоналарда – дастур иштирокчиларида бухгалтерия ҳисобида ҚҚС бўйича ортиқча тўлов ҳосил бўлади. ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи ва солиқ бўйича шахсий ҳисобварақада эса бундай ортиқча тўлов мавжуд эмас, сабаби:
1) ҳисобот ЭҲФ маълумотлари асосида шакллантирилади;
2) уларда ҳозирча бундай битимлардаги ижобий фарқни акс эттириш имконияти мавжуд эмас (реализация қилишнинг барча суммаси тўлиқ ўтади).
Бинобарин, солиқ тўловчининг айбисиз ҳисоб маълумотларида тафовут юзага келмоқда.
Бизнинг фикримизча, муаммони Trade-In дастури иштирокчиларига ЭҲФ расмийлаштиришда СКнинг 248-моддаси 11-қисмини қўллаш имкониятини тақдим этиш орқали ҳал қилиш мумкин бўларди.