Новое

Компания хорижий фуқаро киритган хусусий инвестицияни қандай расмийлаштириши керак

27.09.24
«Хорижий фуқаро ўзбек компаниясига хусусий инвестор сифатида маблағ киритмоқда (у таъсисчи ёки қарз берувчи эмас). У Ўзбекистонда келгусида ўз улушидан олинган фойдадан қандай солиқлар тўлаши керак?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

2024 йил октябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

27.09.24
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь, сешанба – иш ҳафтаси турига қарамай, барча ходимлар учун байрам ва дам олиш куни. Эътибор беринг 2024 йилга тасдиқланган қўшимча дам олиш кунлари ва кўчириш кунлари ҳақида батафсил бу ерда

Пахта хомашёси ва пахта толаси учун қандай ўлчов бирлиги белгиланди

26.09.24
Солиқ қўмитаси пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилмаган пахта хомашёси ва пахта толасининг МХИК учун «тонна» ўлчов бирлигини белгилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

Жисмоний шахслардан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган даромадга қандай солиқ солинади

26.09.24
2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари томонидан нақд пул ҳисоб-китоби орқали сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим ҳужжатларисиз расмийлаштириш мумкин бўлади деб кутилмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу узоқ кутилган қарор қабул қилиниши билан умумий овқатланиш корхоналари ва бошқа юридик шахслар томонидан деҳқон хўжаликлари ва жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишда юзага келадиган солиқ муаммосини ҳам бартараф этиш лозим деб ҳисоблайди:

Диққат: фойда солиғи бўйича ҳисобот шакли ўзгарди

26.09.24
2024 йил 1 октябрдан – III чоракдан – Фойда солиғи ҳисоб-китобини янгиланган шаклда топшириш керак. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

2024 йилнинг III чораги учун 4-kb qurilish, savdo, xizmat шакли бўйича танлама кузатувга тушганлар

26.09.24
Статистика агентлиги жорий йилнинг III чораги учун 4-kb qurilish, savdo, xizmat шакли бўйича танлама кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди. Buxgalter.uz агар сизнинг ташкилотингиз рўйхатга тушган бўлса, қандай тартибда ҳаракат қилиш кераклигини тушунтирди.

Салқин ичимликларни сотишда маркировкани чекларда акс эттиришни қачон бошлаш керак

25.09.24
«Дўкон ПЭТ шишаларда салқин ичимликлар сотади. Маҳсулот улгуржи сотувчилардан қадоқлашга қўйилган Data Matrix маркировкаси билан келади. Бироқ, етказиб берувчилар биз кўп маротаба сўраган бўлсак-да, ЭҲФда рақамли маркировка кодларини қўймайдилар. Бизда 2D-сканер бор, аммо келишда ичимликлар йўқлиги туфайли (чунки ЭҲФда рақамли маркировка кодлари акс эттирилмаган) биз уни ишлатишни бошлай олмаяпмиз. Нима қилиш керак?» Вазиятни «Asl belgisi» МАТ операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Норма» ПРМнинг «Товарларни рақамли маркировкалаш савол ва жавобларда» вебинарида тушунтириб берди:

Қурилиш материалларини сотишда қандай ўлчов бирликларини қўллаш керак

24.09.24
1 октябрдан бошлаб 25 номдаги қурилиш материаллари учун ЭҲФни расмийлаштиришда фақат маълум ўлчов бирликларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Buxgalter.uz аниқ қайси бирликлар эканлигини аниқлаштирди:

«Автокамерал» формулаларини такомиллаштиришни қандай тезлаштириш мумкин

24.09.24
Декабрь ойига қадар Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида 30.08.2024 йилдаги ПФ-132-сонли қарорига 2-иловадаги «автокамерал» формулалари эълон қилиниши керак. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАнинг фикрича, мазкур формулани эълон қилишнинг ўзи кўп фойда келтирмайди. Ҳар бир формулани солиқ тўловчиларга уни амалда қўллаш бўйича ўз изоҳларини ёзиш имконини берадиган функционал билан бирга тақдим этиш керак. Бу солиқчиларга ҳар бир формула бўйича таҳлилий маълумот беради ва «автокамерал»ни такомиллаштиришни тезлаштиради. Buxgalter.uz бу позицияни тўлиқ қўллаб-қувватлайди:

ТИФ шартномалари бўйича бажарилган ишлар далолатномасини қандай ҳужжат билан алмаштириш мумкин

23.09.24
Солиқ органларининг солиқ тўловчиларга нисбатан ТСОЯЭАТга битимлар ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида киритмаганлик бўйича эътирозлари аллақачон етилган муаммони - бажарилган ишлар далолатномасининг замон талабларига мос келмаслигини кўрсатди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: