Новое

Савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги дастурларнинг солиқ органлари тизимлари билан интеграциялашуви

06.12.23
Солиқ органлари Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низом билан белгиланган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини солиқ органларининг тизимлари билан интеграция қилиш тўғрисидаги талабга риоя қилинмаганлиги учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини жаримага тортишмоқда. Buxgalter.uz вазиятни шарҳлаб бериш илтимоси билан мутахассисларга мурожаат қилди.

ННТ раҳбари бепул асосда ишлаши мумкинми

05.12.23
“Янги ташкил этилган ННТнинг штатида фақат жамоатчилик асосида бепул ишлашга рози бўлган директор бор. Солиқ инспекцияси бу ноқонуний деб ҳисобламоқда ва унга ойига камида 1 МҲЭКМ ҳисоблашни талаб қилмоқда. Ушбу вазиятда солиқчилар ҳақми?” Buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВАдан ушбу саволга жавоб беришни илтимос қилди:

РФ резидентлиги сертификатининг қоғоздаги нусхаси қандай текширилади

05.12.23
“Ўзбекистоннинг солиқ органи РФда электрон шаклда https://service.nalog.ru/nrez/check.html сайти орқали КНД 1120008-сон шакл бўйича олинган РФнинг солиқ резидентлиги мақомини тасдиқловчи ҳужжатни қабул қиладими? Ушбу сертификат учун қандай атрибутлар мажбурий саналади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

USB-токен: хавфсизликнинг янги даражасими ёки қўшимча ноқулайликми?

05.12.23
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киришда тизим USB-токендан фойдаланишни таклиф қилади. Бу қандай технология ва у электрон рақамли имзо билан одатдаги тарзда ишлашдан нима билан фарқ қилади? Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМ электрон рақамли имзо бўлими бош мутахассиси Замира УСМОНОВА жавоб берди:

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ қандай тўланади

04.12.23
“Жамият 2023 йил апрель ойида ташкил этилди. Ташкил этилган пайтдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўладик. 31 июлда айланмалар 1 млрд сўмдан ошди ва биз ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтдик, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олдик. Июль учун айланмадан олинадиган солиқ, шунингдек ҚҚС ва фойда солиғини тўладик. Сентябрь ойида таъсисчи корхонани ёпишга қарор қилди. Солиқ органлари 1 млрд сўм суммасидан 4% ставка бўйича қўшимча айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблашмоқда. Бу тўғрими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

2023 йил 1 декабрдан МҲЭКМ оширилганидан кейин моддий ёрдам ва ЖШДС қандай ўзгаради

04.12.23
2023 йил май–ноябрь ойларида МҲЭКМ 980 000 сўмни ташкил этди. 1 декабрдан бошлаб эса 1 050 000 сўм бўлади. Ушбу ўзгаришларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди.

Чет эл компанияси билан кўчмас мулк ижара шартномасини E-ijaraда рўйхатдан ўтказиш

01.12.23
E-ijaraда чет эл компаниялари ижарага олувчи бўлган кўчмас мулк шартномаларини рўйхатдан ўтказиш учун алоҳида “чет эл корхоналари билан шартнома” тугмаси назарда тутилган. Ушбу функционал қандай ишлашини “Norma” профессионал ривожланиш маркази вебинарида СҚнинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Санжар ХАЙРИТДИНОВ батафсил тушунтирди:

Сўмга экспорт қилишда солиқнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми

01.12.23
“Корхона Россия компанияси билан сўмда экспорт контрактини тузди. Товар Россияга Ўзбекистоннинг божхона қоидаларига мувофиқ жўнатилди ва экспорт қилинган товар учун тўлов сўмда амалга оширилди. СКнинг 260-моддасига мувофиқ бу экспорт ҳисобланади. Барча зарур ҳужжатлар мавжуд. Аммо солиқ органлари тўлов сўмда амалга оширилиши боис, битим ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш учун белгиланган талабларга мувофиқ келиши юзасидан хулоса бермаяпти. Товарлар сўмга экспорт қилинганда ноль даражали ставка қўлланадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Ўзбекистон резиденти бўлган чет эллик хориждаги даромади тўғрисида ҳисобот топширадими

30.11.23
“Чет эллик Ўзбекистонда доимий асосда ишлайди. Кейинчалик Ўзбекистоннинг солиқ агентига айланишни режалаштирмоқда. У Ўзбекистоннинг ташқарисидаги фаолияти тўғрисида Ўзбекистоннинг солиқ органларига ҳисобот топшириши керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

2023 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси

30.11.23
  Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.   5 декабрь 2023 йил ноябрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини