Полезное для бухгалтера в ноябре:
БЮДда контракт рақами бўлмаганлиги учун импорт қилувчининг жавобгарлиги қандай
“Корхона товарни импорт қилди, бироқ БЮДнинг 44-бўлимида (тақдим этилган ҳужжатларга қўшимча ахборот) контрактнинг рақами мавжуд эмас. Мазкур товарга доир контракт давлат сайтларида рўйхатдан ўтказилмаган. Мазкур вазиятда корхона учун хавф-хатарлар ва унинг жавобгарлиги қандай?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан савол юзасидан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтириш берди:
– Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосан товарларни ва хизматларни импорт қилувчилар/экспорт қилувчилар ташқи савдо контрактларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритишлари лозим.
Тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни ТСОЯЭАТга киритиш ташқи савдо операциялари бошлангунга қадар амалга оширилади (14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚ билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова).
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваридан 12 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади .
Бундан ташқари, тижорат банклари контракт ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилмасдан келиб тушган товар учун пул маблағларини ўтказишни амалга оширишга ҳақли эмас .