Ҳуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

preview

“Ташкилот экспорт контрактини тузди, контракт суммасининг 100% миқдорида олдиндан тўлов олди, бироқ ҳуқуқдан ўзганинг фойдасига қайта воз кечиш шартномасини тузган ҳолда, ўз мажбуриятларидан бошқа фирманинг фойдасига қайта воз кечди.

Валютада ифодаланган пул маблағларини (олдиндан тўлов) контракт бўйича ҳуқуқлар ўтказилган фирмага (ҳуқуқий ворис – Ўзбекистоннинг резиденти) ўтказиш мумкинми”.

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди.

 

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ҳуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш Ўзбекистоннинг резидентлари ўртасида амалга оширилишига йўл қўйиладиган валюта операциялари рўйхатига кирмайди .

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси рўйхатида назарда тутилмаган резидентлар ўртасидаги валюта операциялари тақиқланган.

Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби ҳам ўзаро ҳисоб-китобларнинг бундай шаклини назарда тутмайди .

Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча келишув билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда – ТСОЯЭАТ) киритилади .

Ушбу тартиб бир хўжалик юритувчи субъектнинг икки ва ундан ортиқ экспорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўяди .

Ташқи савдо контракти бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан фақат унинг Ўзбекистон тижорат банкидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширилиши мумкин .

Шу тариқа, валюта операциялари амалга оширилиши устидан назорат қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш мақсадида сиз экспорт контракти бўйича ўз мажбуриятларингизни бажаришнинг қонуний усулини топишингиз лозим.

 

 

 

Валюта ҳисоб рақамлари Валюта ҳисоб рақамлари Валюта ҳисоб рақамлари /ru/publish/doc/text196686_huquqdan_uzganing_foydasiga_voz_kechish_shartnomasi_buyicha_valyuta_mablaglarini_utkazish_mumkinmi