Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
2025 йил 3 июндаги Президент Фармони билан 1 июлдан пенсиялар, болалар нафақалари, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) оширилади. 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, стипендиялар, БҲМ ва МҲТЭКМ оширилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналга обуна бўлинг.
2025 йил 1 июлдан:
- пенсиялар, болалар нафақалари ва моддий ёрдам миқдорлари 10 фоизга оширилади:
– ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 918 000 сўмни ташкил этади;
– ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;
– кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ойлик миқдори:
360 000 сўм – 3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун;
275 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун;
165 000 сўм – оиладаги иккинчи фарзанд учун қўшимча;
110 000 сўм – оиладаги учинчи ва ҳар бир кейинги фарзанд учун;
420 000 сўм – кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори.
- ПҲБМ – ойига 471 000 сўм.
2025 йил 1 августдан:
- бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;
- МҲТЭКМ – ойига 1 271 000 сўмни ташкил этади;
- БҲМ – 412 000 сўм.
❖
Вақтингизни қидиришга сарфламанг: БҲМ, МҲТЭКМ, ПҲБМ ва МИХ бўйича долзарб маълумотлар ҳамиша бу ерда >>>
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади