ACCA Ўзбекистон учун сентябрдаги имтиҳонларни бекор қилди

preview

COVID-19 билан юзага келган мураккаб вазият муносабати билан  ACCA Ўзбекистон ва Қозоғистонда 2020 йил сентябрь ойида рус тилида «Молия ва бизнесни бошқариш» ва АССА ДипИФР-Рус имтиҳон сессияларини ўтказмасликка қарор қилди. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди.

- АССАнинг Қозоғистон Республикасидаги филиали менежери Жанна ИСКЕНОВАнинг маълум қилишича, сессияларни бекор қилишга доир қарор АССА ҳамкорлари, ходимлари ва талабалари хавфсизлиги ва саломатлиги тўғрисида хавотирлик боис қабул қилинган.

Рўйхатдан ўтган талабалар яқин вақтда декабрдаги сессияга қайта рўйхатдан ўтиш тўғрисида таклиф оладилар, уларнинг MyACCA аккаунтларига имтиҳонлар учун амалга оширилган тўловлар қайтарилади. АССАнинг хабар қилишича, талабалар автоматик тарзда қайта рўйхатдан ўтказилмайдилар.

ДипИФР имтиҳони  2020 йил декабрь ойида компьютер форматида ўтказилади. Имтиҳон санаси – 11 декабрь. Ҳозирги вақтда ўқув-услубий дастур аниқлаштирилмоқда.

Декабрдаги сессияга борувчи номзод 19 октябрга қадар дастлабки онлайн рўйхатдан ўтиши керак, сабаби ҳужжатларнинг мувофиқлигини текширишга 10 кунгача муддат талаб этилиши мумкин. Декабрдаги сессия имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг энг сўнгги муддати – 2 ноябрь.

«Молия ва бизнесни бошқариш» АССА дипломи имтиҳонлари (рус тилида) ҳам декабрь ойига кўчирилади. Декабрдаги сессия имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг энг сўнгги муддати – 2 ноябрь.

Қуйидаги телефон рақами орқали саволлар бериш мумкин: +7 (727) 312-23-59 (душанба-жума 14:00 дан 22:00 гача Нур-Султон бўйича) Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ёки Ўзбекистондан қўнғироқлар учун. Ёки - E-mail орқали: accadiploma@accaglobal.com

 

Эслатиб ўтамиз
АССА ДипИФР-Рус дипломини олиш учун «Norma» Профессионал ривожланиш марказида имтиҳонга тайёрланиш мумкин. Бу ерда дастур ва ўқитиш шартлари билан танишиш мумкин.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text161468_acca_uzbekiston_uchun_sentyabrdagi_imtihonlarni_bekor_qildi