Агар харидор ЭҲФни имзоламаган бўлса, у ҚҚСни ҳисобга ололмайди

preview

ҚҚС ҳисоб-китобининг 10006_14 кодли шаклига товарларни (хизматларни) реализация қилишда етказиб берувчиларнинг харидорларга тақдим қилган ЭҲФлари харидорлар томонидан ўз вақтида имзоланмаётганлиги масаласининг янги ечими киритилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

- Етказиб берувчида (сотувчида) ҚҚС бўйича ҳисоботга 5-иловада Электрон ҳисобварақ-фактуралар реестри, ҳатто контрагент томонидан ЭҲФ эътиборсиз қолдирилган – уни имзоламаган ёки рад этмаган ҳолатда ҳам автоматик тарзда шаклланади.

Бироқ харидор томонидан қабул қилинмаган, келиб тушган электрон ҳисобварақ-фактуралар харидорда ҚҚС бўйича  ҳисоботнинг 4-иловасида реестрда акс эттирилмайди. Улар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.

Ахборот хабарининг тўлиқ версияси билан бу ерда танишиш мумкин.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text160627_agar_haridor_ehfni_imzolamagan_bulsa_u_qqsni_hisobga_ololmaydi