АССА «DipIFR Rus»: имтиҳонни аъло натижа билан қандай топшириш мумкин (3-қисм)

preview

Бизда яна бир қаҳрамон, аниқроғи - июнь ойида АССА «DipIFR Rus» имтиҳонини биринчи уринишда топширган қаҳрамонимиз бор. Буни фақат сиз тушунишингиз учун эълон қиляпмиз - ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Мутлақо!

Бугун биз Людмила ЧЕН, «OGMA PROJECTS» МЧЖ ХК бош бухгалтер ўринбосари билан суҳбатлашамиз. У 15 йил БҲМС доирасида ишлаган, кейин эса ДипИФР дипломи учун имтиҳонни дарров 80 балл билан топширишга ёрдам берган бир нарса қилган!

У буни қандай уддалади?

Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эътибор беринг

Биринчи қаҳрамонимиз билан суҳбатни бу ерда ўқинг:

Иккинчи қаҳрамон билан - бу ерда:

 

– Людмила Валентиновна, фақат битта савол: буни қандай уддаладингиз?

– Шунчаки ўзимга буни уддалай олишимни исботламоқчи эдим. Асосийси -  кўп нарсалар автоматизм даражасига етиши учун доимий машқ қилиш.

Ўқиш давомида мен:

1) барча топшириқларни имтиҳонда  қийинчилик туғдирмаслиги учун фақат компьютер форматида ечдим;

2) ўтган йилларнинг барча топшириқларини уч марта ечиб чиқдим;

3) квартирамнинг барча деворларини шпаргалкалар, схемалар билан ёпиштириб чиқдим.

Балки айнан шу нарса менга имтиҳонни биринчи уринишда бундай юқори натижа билан топширишга ёрдам бергандир - кучли мотивация, доимий амалиёт, ўқитувчининг тавсиялари ва оиламнинг кучли қўллаб-қувватлаши.

Дастлаб мен Ирина Александровна Завалишинанинг онлайн-дарслари бўйича мустақил тайёргарлик кўришни режалаштирган эдим. Аммо, курсни тинглаб, тингланган мавзуларда кўп бўшлиқлар қолганини тушундим. Шунда мен "Норма"да ДипИФР имтиҳонига тайёргарлик кўриш учун кундузги курсга - худди шу ўқитувчига ёзилдим.

Ирина Александровна имтиҳон топширишда ёрдам берган кўплаб амалий маслаҳатларни берди. Масалан,  ёзилганни тузатишга уринмаслик, биринчи фикрлар - энг тўғри бщлишини тушунтирди. Уларни тузатиб, чалкашиб қолиш ва вақтни йўқотиш мумкин. Назарий масалаларга алоҳида эътибор қаратиш ва  энг муҳими - ваҳимага тушмаслик.

Буларнинг барчасида менга ДипИФРга тайёргарлик кўриш бўйича кундузги курсни ўтгандан сўнг топширган синов имтиҳони ҳам ёрдам берди. Унда мен ўз хатоларимни тушундим ва ўзим учун имтиҳонда топшириқларни қандай тартибда ечишимни ҳал қилдим.

Мен бу имтиҳонни топширишга энди тайёрланаётганларга ҳеч қандай тавсиялар бера олмайман, чунки ҳар бир инсон ўзи учун қайси ўқитиш усули унга мос келишини, қайси ўқитувчи билан унга қулай эканлигини ва қайси форматда маълумотни яхшироқ қабул қилишини ҳал қилади. Ягона маслаҳат - МҲХС дунёсига тўлиқ шўнғиш ва тайёргарлик даврининг бутун вақти давомида шу билан яшаш.

Buxgalter.uz дан:

Суҳбатдошимизга суҳбат учун миннатдорчилик билдирамиз ва яна бир бор имтиҳонлардаги аъло натижа билан табриклаймиз!

Эслатиб ўтамиз, курс ўқитувчиси - Ирина Александровна ЗАВАЛИШИНАнинг тавсиялари билан бу ерда танишиш мумкин.

ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёргарлик кўриш бўйича навбатдаги рус тилидаги курс август ойининг охирида бошланади (биринчи гуруҳ 27 августдан сешанба ва пайшанба кунлари, иккинчи гуруҳ - 28 августдан чоршанба ва шанба кунлари ўқишни бошлайди). Агар сиз учун ДипИФР дипломи жуда зарурлигига ишонч ҳосил қилган бўлсангиз, гуруҳга қўшилишга таклиф қиламиз!

Тафсилотлар телефон орқали: 78 148-11-72 ёки ҳавола орқали.

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text202124_assa_dipifr_rus_imtihonni_alo_natija_bilan_qanday_topshirish_mumkin_3-qism