Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бухгалтер 10 октябрга қадар нима қилиши керак
Ҳурматли бухгалтерларга октябрь ойининг яқинлашиб қолган назорат саналари ҳақида эслатиб ўтамиз.
9 октябрь:
- 2019 йил IV чораги учун фойда солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этишнинг сўнгги куни (СК, 164-модда, 2-қисм).
- 2019 йил учун ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида, микрофирма ва кичик корхоналар томонидан эса 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (СК, 286-модда, 1-қисм). ЯЕСни тўлашга ўтмаган, ер солиғини бир йилда 2 марта тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно:
- ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар;
- ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар.
10 октябрь – 2019 йилнинг октябрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 164-моддаси 3 ва 4-қисмлари). Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган базаси 200 БҲМдан кам бўлган корхоналар фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўламайдилар.
Материални ўқиб чиқишни тавсия этамиз.
Эслатиб ўтамиз:
- ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 354-моддаси 3-қисми).
- 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб солиқлар ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг миқдорини аниқлаш учун ЭКИҲ ўрнига 223 000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) жорий этилган (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармон).
Бундан ташқари, 10 октябрь:
- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодекси 239 ва 240-моддаларининг 1-қисми);
- 2019 йилнинг октябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 271-моддаси 5-қисми). Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно;
- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган савдо комплекслари томонидан олинган даромадлар ва бюджетга ўтказилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 387-моддаси 5, 6 ва 7-қисмлари).
Татьяна Лимарева.