ДСҚ кирим қилинмаган маҳсулот билан маркировкалаш ёрдамида курашади

preview

Декабрь ойида маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси бошланади . Солиқчилар уни  ишга туширишдан олдин қайта ишлашга улгуриш учун тизимни амалда синаб кўришади. Ҳозир қандай тафсилотлари маълум? Биз сиз учун босқичма-босқич режани тайёрладик.

  • “CRPT TURON” МЧЖ тажриба лойиҳаси вақтида тизим оператори бўлади.
  • Лойиҳа иштирокчилари – ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар – операторга рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани юборган ҳолда ўз маҳсулотлари ва товарларини маҳсулотлар реестрига киритишлари даркор. Буюртмада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

- маҳсулот номи;

- товар кодлари, GS1-128 штрихли-код, шунингдек ўрам (тара) турига мувофиқ маҳсулот кодлари;

- ўрам (тара) тури.

  • Оператор маркировкалаш учун ноёб штрихли-кодларни генерация қилади. Ишлаб чиқарувчилар   маҳсулотга кодларни бевосита ишлаб чиқариш қаторида туширадилар. Импортёрларда иккита вариант бор: а) штрихли-код тушириш тўғрисида ишлаб чиқарувчи билан келишиб олиш;  б) буни божхона омборида мустақил равишда бажариш.
  • Ишлаб чиқарувчилар, импортёрлар ва улгуржи савдо ташкилотлари маҳсулотга бўлган мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақида операторни хабардор қилишлари лозим. Бунинг учун маҳсулот юкхатини тегишли бирламчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда юбориш керак.  Бу маълумот электрон ҳисобварақ-фактура маълумотлари билан интеграциялаштирилиши керак.
  • Маҳсулотни реализация қилишда охирги бўғин бўлган чакана савдо ташкилотлари -  онлайн-НКМ билан жиҳозланиши керак. Сотиш фактлари тўғрисида «Янги технологиялар» ИАМга хабар берилади. Бунда лойиҳа иштирокчилари чекида маҳсулот коди ва идентификация қилиш коди тўғрисида ахборот пайдо бўлади.
  • Онлайн-НКМ тизими жорий қилишнинг дастлабки босқичида эканлиги боис, лойиҳа улгуржи сотувчи маҳсулотни чакана сотувчига онлайн-НКМсиз реализация қилиши ҳолатини ҳисобга олишнинг алоҳида тартибини назарда тутади. Бу ҳолда улгуржи сотувчи штрихли-кодни сканерлаши ва сотилган маҳсулотни тизимга киритиши лозим.
  • Агар маҳсулот бузилса ёки йўқотилса, эгаси ҳисобдан чиқаришни расмийлаштиради ва операторга қуйидагиларни кўрсатган ҳолда тегишли маълумотни тақдим этади:

-муомаладан чиқаётган маҳсулотнинг маҳсулот коди ва идентификация килиш коди;

-махсулотнинг муомаладан чиқиб кетиши расмийлаштирилган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами;

-маҳсулотни муомаладан чиқиб кетиши амалга ошириладиган майдоннинг манзили.

Тажриба лойиҳасида сигареталар ва алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар иштирок этишлари мумкин. Бу уларни акциз маркалари билан мажбурий равишда маркировкалаш ҳамда - давлат тилида маркировкалашдан озод этмайди.

Маркировкаланадиган маҳсулотлар рўйхатини янада кенгайтириш бўйича таклифларни 2020 йил июль ойига келиб ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Олег ГАЕВОЙ

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text155856_dsq_kirim_qilinmagan_mahsulot_bilan_markirovkalash_erdamida_kurashadi