Интернет орқали нималарни реализация қилиш мумкин бўлмайди

preview

Электрон тижоратда ички ёки ташқи бозорда реализация қилиш чоғида айрим товарлар, ишлар ва хизматлар муомаладан олиб қўйилади ёки муомаласи чекланади. Хусусан, бу – алкоголь, тамаки маҳсулотлари, ун, гречка ва бошқа дон экинлари, чорвачилик маҳсулотлари, айрим қурилмалар турларини таъмирлаш хизмати ва ҳоказо. Бу ҚҲТБТда 17 февралга қадар муҳокама қилинадиган ВМҚ лойиҳасида назарда тутилган. 

Buxgalter.uz ҳужжат қабул қилиниши билан электрон майдонларда савдони амалга оширувчи тадбиркорларни қандай чекловлар кутишини аниқлаштирди:

 

Лойиҳа ишлаб чиқувчилари “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига ҳавола берган ҳолда, электрон тижорат орқали реализация қилиш чоғида қуйидагиларни муомаладан олиб қўйиш ёки муомаласини чеклашни таклиф қилишмоқда:

Т/р

Товарлар (ишлар, хизматлар)

Бозор, ТИФ ТН кодлари

1

Алкоголли ва тамаки маҳсулотлари

Ички бозор

2

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар

Ички ва ташқи бозор

3

Беҳаё ёки ахлоқсиз буюмлар

Ички ва ташқи бозор

4

Интеллектуал мулк ҳуқуқини бузувчи маҳсулотлар, қалбаки ва контрафакт буюмлар

Ички ва ташқи бозор

5

Мусодара қилинган, эгасиз мулк, мерос ҳуқуқи билан давлатга ўтган мол-мулк ва бойликлар

Ички ва ташқи бозор

6

Қурол ва ўқ-дорилар, уларнинг қисмлари ва аксессуарлари, заҳарли моддалар

Ички ва ташқи бозор

7

Атом энергетикаси ва стратегик объектларни қуриш-монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш (ускуналар, тизимлар ва қурилмаларни ўрнатиш)

Ички ва ташқи бозор

8

Ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланган ҳолда рентген аппаратлари, асбоблари ва ускуналарини тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотиш

Ички бозор

9

Радиоактив элементларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш, радиоактив чиқиндиларни утилизация қилиш, уран ва бошқа парчаланадиган материалларни, шунингдек улардан тайёрланган маҳсулотларни сотиш

Ички ва ташқи бозор

10

Қурол ва ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, улар учун бутловчи қисмлар ва қурилмалар, портловчи моддалар, пиротехника буюмлари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва сотиш

Ички ва ташқи бозор

11

Фуқаролик ва хизмат қуроллари ва ўқ-дориларини таъмирлаш

Ички бозор

12

Портловчи ва заҳарли моддаларни ташиш

Ички бозор

13

Донлар: буғдой *, жавдар, арпа, сули, гуруч, маккажўхори, гречка

Ташқи бозор

14

Нон маҳсулотлари* (унли қандолат маҳсулотлари, тортлар, печенье, кракерлар, крутонлар ва ўз ишлаб чиқаришидаги шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотлардан ташқари)

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 1905)

15

Ун*, дон*

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 110100 - 1106)

16

Чорвачилик, паррандачилик аҳсулотлари

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 0101 - 0105, 01061910000, 01063910000)

17

Гўшт ва истеъмол қилинадиган гўшт субмаҳсулотлари

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 0201 - 0210, бундан қуйидаги мустасно - 0207 53 000, шунингдек қуйидаги кодлар бўйича маҳсулотлар  0207 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0)

18

Парранда гўштидан субмаҳсулотлар*

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 0207 53 000)

19

Шакар

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 1701 - 1702)

20

Муҳим бадиий, тарихий, илмий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган қадимий буюмлар (расмлар, ҳайкаллар ва бошқалар) (Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг хулосасига кўра)

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код - 97-гуруҳ)

21

Ўсимлик ёғлари *

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 1507, 1512, 1516, техник ёғлардан ташқари -1512 11 1000,1512 21 1000)

22

Чарм хомашёси* (шу жумладан ностандарт), мўйна хомашёси*, шу жумладан қоракўл* (шу жумладан ностандарт)

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 4101 - 4103, 4301 - 4302)

23

Рангли металларнинг парчалари ва чиқиндилари*

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 740400, 760200, 7802000000, 7902000000, 8002000000, 8101970000, 8102970000, 8103300000, 8104200000, 8105300000, 8106001000, 8107300000, 8108300000, 8109300000, 8110200000, 8111001900, 8112130000, 8112220000, 8112922001, 8112922009)

24

Ечиш учун мос ипак қурти пиллалари*

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 5001000000)

25

Хом ипак* (буралмаган)

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 5002000000)

26

Ипак чиқиндилари* (жумладан, ечиш учун яроқсиз пиллалар, пилла иплари ва бўшаштирилган чиқиндилар)

Ташқи бозор (ТИФ ТН бўйича код 5003000000)

27

Полиэтилен терефталат (ПЭТФ) чиқиндилари, сўқмоқлари ва парчалари*

Ташқи бозор  (ТИФ ТН бўйича код 3907 60)

28

Шахсга доир маълумотлар базалари

Ички ва ташқи бозор

* Президент ёки Ҳукумат қарорлари асосида олиб чиқилиши мумкин бўлган товарлар.

Лойиҳа ҚҲТБТда 17 февралга қадар муҳокама қилинади. Ҳавола бўйича муҳокамада иштирок этиш мумкин.

 

Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text188037_internet_orqali_nimalarni_realizaciya_qilish_mumkin_bulmaydi