Мустақиллик кунида қандай дам оламиз

preview

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Мустақиллик куни байрамини нишонлаш муносабати билан ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олишларини эълон қилди.

Хабарда алоҳида сюрпризлар йўқ, лекин барибир сентябрь ойи учун ишланмайдиган кунлар ва иш вақти нормаси билан боғлиқ вазиятни аниқлаштирамиз:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Демак:

1) 5 кунлик иш ҳафтаси шароитида ишловчи ходимлар кетма-кет 3 кун дам оладилар: 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам куни);

2) 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар 2 кун дам оладилар: 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам куни).

Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунларини кўчириш амалга оширилмаган.

Эътибор беринг

Айрим ҳолларда дам олиш ёки байрам кунида ишга жалб этиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Агар ходимларингиз ушбу кунларда ишласа, бизнинг тавсиямиздан фойдаланинг:

У меҳнат тўғрисидаги қонунчилик нуқтаи назаридан ҳаммасини тўғри расмийлаштиришга ёрдам беради ва ходимларнинг айрим тоифалари учун байрам кунларида ишлашга нисбатан мавжуд чекловларни ҳисобга олади.

2025 йил учун (ва хусусан сентябрь ойи учун) иш кунлари сони ва иш вақти нормаларини бу ерда аниқлаштириш мумкин:

 

Сентябрда иш кунлари:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 21;
  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

Дам олиш кунлари:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 9;
  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 5.

Иш соатлари нормаси:

  • 5 кунлик 40 соатлик иш ҳафтаси: 167 соат;
  • 6 кунлик 40 соатлик иш ҳафтаси: 166 соат;
  • 6 кунлик 36 соатлик иш ҳафтаси: 149 соат.

Байрам ва байрамолди кунлар:

  • 2025 йил 1 сентябрь, душанба, – Мустақиллик куни, барча учун ишланмайдиган байрам куни.
  • 2025 йил 30 сентябрь – "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрами арафасидаги байрамолди қисқартирилган иш куни.

Эслатиб ўтамиз

2025 йил учун Ўзбекистонда бутун йил учун қўшимча дам олиш кунларини белгилайдиган Президент фармони қабул қилинмаган. Бу шуни англатадики, Бандлик вазирлигининг ишлаб чиқариш календари Меҳнат кодекси нормалари асосида тузилган.

Эътибор беринг

Агар ташкилотингиз ходимларни мукофотлашни 1 сентябрь санасига тўғрилаб амалга оширса, ушбу тавсия тўловни тўғри расмийлаштиришга ёрдам беради:

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text210141_mustaqillik_kunida_qanday_dam_olamiz