ЭҲФда қайси ўлчов бирлиги қўлланилади

preview

ДСҚ ЭҲФ тизимига янги функционални киритди. У тадбиркорлик субъектига товарнинг ўлчов бирлигини танлашга ёрдам беради. Чунки энди ҳар доим ҳам одатдаги ўлчов бирликларини қўллаб бўлмаяпти. Buxgalter.uz ДСҚ мутахассислари ёрдамида вазиятни аниқлаштирди.

 

ДСҚ МХИКнинг барча кодларига ўлчов бирликларини боғлаган. Маҳсулот турига эса ўзининг ўлчов бирликларини киритади. Ҳисобварақ-фактурани шакллантириш чоғида фақат дастур таклиф қилган ўлчов бирлигини танлаш мумкин.  Нима учун бундай қилинган?

Биринчидан, ахборот тизимлари томонидан маҳсулотларни таҳлил қилиниши осонлашади. Масалан, Е-aktiv автоматик режимда қанча товар келиб тушгани, қанча сотилгани ва қанча қолганини ҳисоблаши мумкин. Илгари буни бажариш қийин бўлган, сабаби айни бир товарга амалиётда турли ўлчов бирликлари қўлланилиши мумкин эди.

Мисол учун, картошка учун ҳисобварақ-фактуралар бўйича бир хил корхоналар товарни вазни бўйича, бошқалари - қадоқларда (қопларда) сотишган, учинчилари - уни ҳам, бошқасини ҳам кўрсатмай, фақат товарнинг қийматини кўрсатишган. Бугун картошка учун тизим фақат тўртта ўлчов бирлигини: грамм, килограмм, центнер, тоннани таклиф қилади.

Иккинчидан, бу тадбиркорлик субъекларининг ўзларига қулай бўлиши учун ўйланган. Картошка билан боғлиқ мисолда “тонна” ўлчов бирлигини 100 дан зиёд ўлчов бирлигидан иборат умумий рўйхатидан кўра, 4 та позициядан танлаш осондир.

 

Ўлчов бирлиги тўғри келмаганлар нима қилиши лозим

Ўлчовларнинг янги тизимида низоли жиҳатлар мавжуд, уларни иш жараёнида ҳал қилишга тўғри келади. Ҳамма муаммо шундаки, ҳозир солиқ тўловчи фақат таклиф қилинган ўлчов бирликларидан фойдаланиши мумкин. Улар ҳар доим ҳам ҳақиқатда аниқ нисбатда бўлмайди.

Масалан, ДТ ишлаб чиқувчиси бўлган ташкилот ўз маҳсулотини “10319002001000000 Ахбоорт тизимлари, ДТ ва амалий ДТ маҳсулотларини ишлаб чиқиш” МХИКини қўллаган ҳолда реализация қилади. Илгари “ўлчов бирлиги” устунида “нусха”ни кўрсатишган, ҳозир бундай имконият йўқ, фақат “сўм” ўлчов бирлигини қўллаш мумкин.

Корхона “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунга ҳавола беради, унда ДТни миқдорий ўлчаш учун “нухса” атамаси қўлланилган. Биробарин, дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисидаги шартномада, ЭҲФлар ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳам “нусха” ўлчов бирлигини қўллаш зарур.

Яна бир мисол: ташкилот сим ва кабелни реализация қилади. Товарни метрда сотади, бироқ тизим фақат куб метр ўлчов бирлигини танлаш имконини беради.

ДСҚ шунга ўхшаш ҳолларда ўз фикр-мулоҳазаларини телефон рақамини кўрсатган ҳолда “Тадбиркор ва Солиқчи” гуруҳига ёзишни сўрайди.

 

Фақат қадоқланган товар сотсангиз, қандай йўл тутиш керак

Яқин вақтда tasnif.soliq.uz сайтида товар қадоғини шакллантириш имконини берадиган янги функционал ишга туширилади. Агар сиз tasnif.soliq.uz да шахсий кабинетда - “Танланган товарларга” кирсангиз, ҳар бир позиция рўпарасида “Қадоқни шакллантириш” тугмасини кўрасиз.

Бу сиз хом ашёнининг оғирлигини ўлчаб сотиб оладиган, тайёр маҳсулотни эса қадоқда сотадиган вазиятларда қулайдир. Масалан, музлатилган балиқни харид қиласиз ва пресервани сотасиз. Маҳсулот - айни бир, бироқ турли сиғимдаги идишга қадоқланган.

Мазкур функционал сиз товарни реализация қиладиган турли қадоқларни яратиш ва уни қадоқлар сонини қўшиш орқали эмас, балки вазнини қўшиш йўли билан ҳисобга олиш имконини беради.

Олег ГАЕВОЙ