Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига акциз солиғи

preview

 

2019 йил 1 январдан бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига охирги истеъмолчига бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилаётганда ундириладиган акциз солиғи жорий этилади. Бу 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонунда назарда тутилган.

 

Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар уларни охирги истеъмолчиларга, ш.ж. автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилувчи юридик шахслар ҳисобланар эди. Ушбу солиқ ва акцизга оид қоидалар кўп жиҳатдан ўхшаш. Шу сабабли солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқлар сонини қисқартириш мақсадида бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ акциз солиғи билан алмаштирилди.

  

Янги акциз солиғини тўғри қўллаш мақсадида қуйидагиларни инобатга олиш зарур:

  • охирги истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади;
  • уларни охирги истеъмолчиларга реализация қилаётганда акциз солиғи суммаси реализация қилинаётган бензин, дизель ёқилғиси ва газ нархида ҳисобга олинади;
  • автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилаётганда ҳисоб-китоб автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

«Norma» профессионал ривожланиш марказида А. Тошхўжаева ўтказадиган семинарда солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.