ҚҚС ҳисоботини кўп марта қайта топширсак, юқори хавф даражасига эга солиқ тўловчига айланамизми

preview

“Корхона, ҚҚС тўловчиси, маҳаллий ҳамда чет эл етказиб берувчиларидан хом ашё сотиб олади. Хом ашёни импорт қилишда божхона тўловлари, шу жумладан божхона ҚҚС тўланади. Импорт қилинган хом ашё ИМ-40 режимига расмийлаштирилган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган. Бир неча ойдан кейин божхона органлари божхона базаси ва ҚҚС суммасини оширишди. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун корхона БЮД расмийлаштирилган ой ва кейинги ойлар учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни тақдим этди. Шу тариқа, корхонамиз қайта ҳисоб-китобларни кўп марта топширганлиги туфайли солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар ҳудудида бўлиб қолиши мумкин.

Мазкур вазиятдан чиқиш йўли борми. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини жорий давр ҳисоботига киритиш имконияти мавжудми?”

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСБ ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи ўринбосари Марат ВАХРИЕВ тушунтирди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Агар корхона солиқ солинадиган айланма мақсадларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) жараёнида фойдаланиладиган товарларни (хом ашёни) импорт қилган бўлса, солиқ бюджетга тўланганда у ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли . Шунингдек, у божхона юк декларациясини расмийлаштириш чоғида хатони тузатиш натижасида қўшимча тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.

Қўшимча тўланган ҚҚС суммасини сиз божхона қийматига тузатишларни расмийлаштириш (тузатилган БЮД) санасида ҳисобга олишга ҳақлисиз.

Бунинг учун ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш лозим , сиз, хусусан, буни амалга оширгансиз. Шундан сўнг тузатилган БЮД бўйича маълумотлар автоматик тарзда Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича кирувчи ЭҲФда (ЭҲФ ўрнини босадиган ҳужжатлар) Реестрида БЮД расмийлаштирилган ой учун – ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илованинг 1-жадвалида пайдо бўлади. Сизнинг корхонангиз божхона амалга оширган қўшимча ҳисоблашларни эътиборга олган ҳолда ҚҚСнинг барча суммасини ҳисобга олишни акс эттирган.

Агар корхона ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этмаса, у божхона қийматига тузатиш киритиш суммасига ҚҚС бўйича фарқни ҳисобга ололмайди.

 

Эътибор беринг

Ҳозирги вақтда топширилган қайта ҳисоб-китоблар сонига асосланган хавф кўрсаткичи таҳлика-таҳлил тизимидан чиқариб ташланган.

Бундан ташқари, my.soliq.uz босқичма-босқич порталнинг янги версиясига ўтказилиши муносабати билан “Менинг ҳолатимни текшириш” хизматидан энди  my3.soliq.uz порталидаги хизматларда фойдаланиш мумкин.