Солиқ мониторингида ҳамкорлик регламентини қайси тилда тайёрлаш мумкин

preview

Солиқ мониторинги корхонани солиқ текширувидан озод этишни тақозо қилади, бунинг ўрнига унинг фаолияти тўлиқ очиқ бўлиши лозим. Агар Сиз ушбу қадамга тайёр бўлсангиз, унда солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлигингизни белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб Ахборот ҳамкорлиги регламенти ҳисобланади. Унга риоя этмаган тақдирда, солиқ инспекцияси мониторингни муддатидан аввал тўхтатиш ҳуқуқига эга .

Мазкур ҳужжатни қандай тайёрлашни “Норма” юристлари тушунтириб беришди.

 

Регламент солиқ тўловчининг ўзи томонидан варақларига рақам қўйиш орқали давлат тилида икки нусхада тайёрланади .

 “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилиши шарт. Бироқ  ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин .

Юридик куч жиҳатидан Қонун ДСҚнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатидан устун туради  . Ахборотга доир регламент корхонанинг иш юритуви ҳисобланади, чунки унинг бухгалтерлик фаолияти тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олади ҳамда корхонанинг ўзи томонидан тайёрланади. Шу сабабли регламент нафақат давлат тилида, балки рус ёки қорақалпоқ  тилида ҳам тайёрланиши мумкин. Ушбу имкониятни ДСҚ вакили ҳам тасдиқлайди

Регламент корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини регламентга илова қилинг .

Тайёрланган регламентни солиқ тўловчининг шахсий кабинети  ёки почта  орқали солиқ инспекциясига юборинг.

Диққат! 

Сизга ушбу мавзуда батафсил тавсия керак бўлиши мумкин: