ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини топширгунча чекларни нима қилиш керак

preview

My.soliq.uz да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Касса чеклари бўйича тушумлар” менюсида фискал маълумотлар оператори томонидан Excel форматидаги иккита янги файл жойлаштирилди. Улар барча маълумотлар солиқ ҳисоботларидан тўғри ўтиши учун тузатиш киритилиши лозим бўлган чекларни аниқлаши мумкин.

 

– Қизил тугма остида МХИК нотўғри кўрсатилган чеклар рўйхати, кўк тугма остида - комитентларнинг нотўғри СТИРи билан чеклар жойлаштирилган. Ушбу ишни ортга сурманг, хатоларни айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС бўйича ҳисобот топширгунга қадар тузатишга улгуриш зарур.

Янги функционал “муаммоли” чекларни автоматик тарзда кузатиб боради ва натижани Excel-файл шаклида беради. Уларга кириш имкониятига эга бўлиш учун:

1. My.soliq.uz да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсига киринг.

2. “Касса чеклари бўйича тушумлар” менюсини танланг.

3. “Фискал модуль ID” устунида тушувчи йўл-йўриқдан сиз чеклар бўйича ҳисоботни олишни истаган фискал модулни танланг (бу ташкилотга бир нечта кассалар расмийлаштирилганлар учун керак).

4. Сиз ҳисобот олишни хоҳлаган даврни кўрсатинг ва “Излаш”га босинг.

Агар буларнинг ҳаммаси бажарилмаса, хато мавжуд бўлган чекларни қўлда излашга тўғри келади.

“Сўнгги тушумлар” бўлимининг (чекларнинг юқорисида) чап юқори бурчагида сиз учта тугмани кўрасиз. Қизил ва кўк тугмалар хато МХИК ва комитентнинг хато СТИРи мавжуд бўлган чекларни танлаш имконини беради. Уларга босганда, рўйхатлар Excel форматида юкланади.

Ҳисобот даврида хатолар бўйича катта ҳажмдаги қўшимча ишни бажаришга тўғри келмаслиги  учун, сизда хато МХИК ва комитентнинг хато СТИРи мавжуд бўлган чеклар борлигини имкон қадар тез-тез текшириб туринг.

 

Рўйхатдаги чекларни нима қилиш керак

Ҳар бир чекда хатони тузатиш лозим. Бунда сизга “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” менюси функционали ёрдам беради. У урилган чекларда МХИК ва комитентнинг СТИРини тўғрисига тузатиш имконини беради.

МХИК кодлари Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталогига мувофиқ бўлиши керак.

Кўп сотувчиларда хануз чекларда МХИК мавжуд эмас, бошқаларда - улар хато билан кўрсатилган.

Яна бир кенг тарқалган хато - бу воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинадиган товарлар бўйича комитентнинг СТИРи кўрсатилмаганлиги ҳисобланади.  Эътибор беринг: агар комитент - чет эл компанияси бўлса ёки сиз жисмоний шахснинг буюмларини реализация қилсангиз, комитентнинг СТИРи ўрнига унинг 9 белгили ID-рақамини кўрсатиш зарур, уни йўриқномага риоя қилган ҳолда олиш мумкин.

 

Келгусига

Ишнинг бошида хато муқаррардир. Бироқ, ҳеч ким уни доим тузатиб боришни истамайди. Сизнинг онлайн-НКМ ёки виртуал кассангиздаги мавжуд  товарлар тўғрисидаги маълумотларга тузатиш киритинг. Бунда сизга ТХКМ ёрдам бериши мумкин.

Манбага қаранг.

 

Қўшимча тушунтиришларни ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади