Қандай МХИК тўғри ҳисобланади

preview

Қандай МХИК тўғри ҳисобланиши ва солиқ органлари хатони қандай аниқлаши мумкинлигини вебинар чоғида “Yangi texnologiyalar” ИАМнинг ФМО филиали директори Шерзод ТЕШЕБАЕВ тушунтирди.

Эътиборга оламиз:

Эътибор беринг
Сизга керакли бўлган тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Қуйидаги ҳолларда МХИК тўғри ҳисобланади, агар у:

  • tasnif.soliq.uzнинг жорий версиясига мувофиқ бўлса;
  • ҳужжатда хатосиз кўрсатилган бўлса,
  • кўрсатилган товарга мувофиқ келса.

 

Tasnif.soliq.uzнинг жорий версиясига мувофиқлигини текшириш

ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида кўрсатилган барча МХИК мазкур текширувдан ўтказилади.

Мувофиқ келмаслик муаммоси айниқса ўтган йилнинг охирида – МХИК кодларини фаол мақбуллаштириш даврида кескин бўлган. Аммо параллел равишда кассаларнинг дастурий таъминоти ҳам такомиллаштирилди. НКМнинг айрим моделларида эскирган МХИК энди автоматик тарзда янгиларига алмаштирилади, бошқаларида хато аниқланган тақдирда чекни шакллантириш МХИК тузатилмагунга қадар блокировка қилинади. Шу боис эскирган МХИК билан чеклар бугунги кунда кам ҳолларда – онлайн-НКМ билан боғлиқ қандайдир техник муаммолар мавжуд жойларда учрамоқда.

Мисол учун, умумий овқатланиш шохобчаларида ҳали ҳам муайян таомлар номлари учун амалдаги умумлаштирилган МХИК: “умумий овқатланиш корхонаси томонидан тайёрланган асосий таомлар”, “умумий овқатланиш корхонаси томонидан тайёрланган фаст-фуд” ва ҳоказо ўрнига эски МХИК билан чеклар учраб турибди. Агар ҳозир чекда таомлар учун МХИК кўрсатилса, улар нотўғри сифатида белгиланади. Аммо, агар НКМ билан муаммо бўлса, бундай чек шакллантирилиши мумкин.

ЭҲФда бундай муаммо деярли мавжуд эмас, сабаби ҳужжатни шакллантиришда чиқиб келадиган тавсияда tasnif.soliq.uzдаги “Танланган МХИК” рўйхатидан кодлар таклиф қилинади, у ерда улар автоматик тарзда фаоллаштирилади.

 

МХИКни ёзишда хатони текшириш

Теришда йўл қўйилган хатоларни олдинги хатоларни аниқлаган худди шу дастур аниқлайди. Улар ҳам онлайн-НКМга хосдир, сабаби уларда товарлар рўйхати қўлда шакллантирилади.

Кўпинча “0” билан бошланадиган МХИКда ушбу рақамни қўйишни унутишади. Бу – жуда жиддий хато. Ҳар қандай етишмаётган ёки ортиқча рақамларни дастур хато сифатида белгилайди.

ЭҲФда бундай хатога йўл қўйиш мумкин эмас, чунки ҳужжатни шакллантириш босқичида МХИКнинг Ягона электрон каталогга мувофиқлиги текширилади.

Қайд этганимиздек, кўриб чиқилган хатолар онлайн-НКМ учун долзарбдир, уларни минималлаштириш учун:

  • шахсий кабинетда нотўғри МХИК тўғрисидаги хабарномаларни текширинг;
  • агар уни олган бўлсангиз, биринчи навбатда онлайн-НКМ хотирасидаги, сўнгра – илгари берилган чеклардаги хатони тузатинг;
  • ДТнинг охирги версиясидан фойдаланинг, уларда хатолар билан курашиш жараёни максимал даражада автоматлаштирилган.

 

МХИК товарга мувофиқ келмайди

Бу турли сабабларга кўра содир бўлади. Олдинги иккита хато турини аниқлайдиган дастурий таъминот буни шунчаки сезмайди. Аммо бу мазкур хатоларга эътибор қаратилмаслигини англатмайди.

Тадбиркор томонидан фойдаланиладиган МХИК шундай  ёки бошқа тарзда таҳлил қилинади. Товарлар тўғри келмайдиган МХИК билан кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар ёки онлайн-НКМ чеклари аниқланган тақдирда биз ҳам тадбиркорга ўзгартириш киритиш лозимлигини маълум қиламиз.

Сиз ҳақиқатда этик сотган, сизда эса дазмоллар учун МХИК кўрсатилган ҳоллар нотўғридир. Тадбиркорлар “МХИК борми, етади” тамойилига амал қилган ҳолда, баъзан қасддан бундай хатоларга йўл қўйишади.

Эътибор беринг

Ҳар бир товарга тўғри МХИКни танлаш лозим, бу фақат статистика ва солиқ маъмуриятчилиги учун муҳим эмас... Мен болалар ўлимига сабаб бўлган сифатсиз болалар дори воситалари билан боғлиқ яқинда юз берган воқеани мисол тариқасида келтирмоқчиман.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан қўшма тадбирлар доирасида биз МХИК бўйича ушбу препарат мавжуд бўлган барча дорихоналарни тезкор тарзда аниқладик ва манзилли равишда уларнинг реализация қилинишини тўхтатдик. Аммо кимдир ушбу препаратни бошқа МХИК билан сотган бўлса, бу қўрқинчли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган...

Шунингдек, бизга ой якунлари бўйича тадбиркорлар солиқ имтиёзини қўллай олмаётганликлари юзасидан шикоят билан мурожаат қилишди. Аниқланишича, тадбиркор имтиёз ҳуқуқига эга, лекин у ҳужжатларда товарга мувофиқ келмайдиган МХИКни кўрсатганлиги учун имтиёз қўлланилиши мумкин эмас.

МХИКга боғланган имтиёзлар, агар айнан шу МХИК тўғри кўрсатилган бўлса, автоматик тарзда қўлланилади. Тадбиркор ўзини ўзи жазолагани маълум бўлади. Камчиликларни ўз вақтида аниқлаганлар чекларни тузатишга улгуришган, аммо бу билан кеч шуғулланишни бошлаганлар чекларнинг сони кўплиги боис, 1 кунда тузатиш киритишга улгуришмаган....

Шунингдек, МХИКнинг товарлар номенклатурасига номувофиқлиги сайёр солиқ текшируви чоғида аниқланиши мумкин.

Кўнгилсизликлардан қочиш учун товарлар номенклатурасига мувофиқ келадиган МХИКни кўрсатинг. Мувофиқ келадиган МХИК коди бўлмаса, нима қилиш кераклиги ҳақида биз бу ерда батафсил ёзганмиз:

 

МХИК тўғрисидаги бошқа саволларга жавобларни сиз вебинар ёзувида топасиз.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади