Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2000 й. 235-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш муддатлари ва чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2000 й.

N 235



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА",

"ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН-

ЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУДДАТЛАРИ

ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 1998

ЙИЛ 15 ИЮЛДАГИ 300-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига ва "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил  15 июлдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


21-банднинг учинчи хат бошидаги "туман ҳокимлигида"  сўзларидан кейин "ер ресурслари бўйича туман хизматида" сўзлари қўшилсин;


22-банддаги "туман бош (катта) ер тузувчиси", "туман бош (катта) ер тузувчисида"  сўзлари тегишли равишда "ер ресурслари бўйича туман хизмати вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;


22 ва 23-бандлардаги "туман бош (катта) ер тузувчисида"  сўзлари "ер ресурслари бўйича туман хизматида" сўзлари билан алмаштирилсин;


Ер участкасини узоқ муддатли ижарага беришнинг намунавий шартномаси 19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


Мазкур Шартнома тўрт нусхада тузилган бўлиб, улардан бири туман ҳокимлигида, иккинчиси ер ресурслари бўйича туман хизматида, учинчиси - фермер хўжалигида, тўртинчиси - ерларида фермер хўжалиги тузилган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да сақланади.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов