Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 6-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 28-сон, Давлат статистика қўмитасининг 01/2-04-10-41-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/15-20-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-11-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 18.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 01.04.2013 й. 976-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.04.2013 й.

N 976-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.03.2013 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.03.2013 й.

N 28


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

18.03.2013 й.

N 01/2-04-10-41


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

18.03.2013 й.

N 01-02/15-20


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.03.2013 й.

N 2013-11


ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий

фаолият субъектларининг савдо реестрини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4494-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 1-сон, 2-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2000 йил 11 сентябрда ЭГ-01/20-4533, 01/8-7, 02/15-57, 2000-17-сон билан тасдиқлаган Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 976, 2000 йил 7 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 19-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

     

Э. Ганиев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Тураев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 185-модда