Маданият вазирлигининг 9Қ/Қ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 28-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 33/ҚҚ-сон "Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 03.05.2017 й. Қарори (АВ томонидан 26.05.2017 й. 2705-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.05.2017 й.
N 2705-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 03.05.2017 й. N 9Қ/Қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 03.05.2017 й. N 28 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 03.05.2017 й. N 33/ҚҚ |
ҚАРОРИ
"Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги
қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 30 июлдаги 16, 19-мҳ, 33/ҚҚ-сон "Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2705, 2015 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 410-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маданият вазири
|
М. Муратов |
Халқ таълими вазири
|
У. Иноятов |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
М. Холмуҳамедов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 29 май, 21-сон, 405-модда