Олий ва ўрта мaxcус таълим вазирлигининг 1-2020-сон, Молия вазирлигининг 2-сон "Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 17.01.2020 й. Қарори (АВ томонидан 31.01.2020 й. 2993-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.01.2020 й.
N 2993-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МAXCУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 17.01.2020 й. N 1-2020 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 17.01.2020 й. N 2 |
ҚАРОРИ
Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни
ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш
учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 27 февралдаги 3-2018 ва 33-сон қарори (рўйхат рақами 2993, 2018 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 9 апрель 14-сон, 290-модда) билан тасдиқланган Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
И. Маджидов |
Молия вазири |
Д. Кучкаров |
ИЛОВА
Академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни
ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш
учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг биринчи ва иккиинчи хатбошиларидаги, 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 11-банддаги "кунлик муддатда" деган сўзлар "иш куни ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 31 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 3 февраль, 4-сон, 44-модда