Халқ таълими вазирлигининг 26.10.2021 й. 30-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20.10.2021 й. 32-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.11.2021 й. 2597-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.11.2021 й.
N 2597-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 26.10.2021 й. N 30-mh |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 20.10.2021 й. N 32 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига
таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш
тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 331-сон "Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги 40, 9-сон қарори (рўйхат рақами 2597, 2014 йил 24 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 320-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
С. Шерматов |
Соғлиқни сақлаш вазири
|
А. Хаджибаев |
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига
таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш
тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Марказга ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ўқувчилар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:
фан олимпиадалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларининг 1-5-ўрин совриндорлари;
умумтаълим мактабларида чет тили, информатика ва бошқа фанларни "аъло" баҳоларга ўзлаштираётган ўқувчилар;
"Умид ниҳоллари", "Қувноқ стартлар", "Алпомиш" ва "Барчиной" спорт мусобақаларининг умумтаълим мактаблари, туман (шаҳар) босқичлари 1-3-ўрин совриндорлари;
умумтаълим мактабларининг "Энг фаол ўқувчи" номинацияси ғолиблари;
"Конституция - эркинлигимиз кафолати" республика танловининг туман (шаҳар) босқичи 1-3-ўрин совриндорлари;
"Фаол китобхон ўқувчи" танловининг республика босқичи 1, 2, 3-ўрин совриндорлари;
умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва ижодкор (шеър ёзадиган, расм чизадиган ва ҳ.к.) ўқувчилари;
халқ таълими органлари ва "Баркамол авлод" болалар мактаблари томонидан ташкил этиладиган турли тадбирлар ғолиблари ва фаол иштирокчилари;
мусиқа ва санъат соҳаси бўйича халқаро ва республика танловлари ғолиблари;
умумтаълим мактаблари "Ёшлар иттифоқи" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотининг фаол аъзолари.".
2. 10-банддаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Камолот" ЁИҲнинг" деган сўзлар "Ёшлар иттифоқининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси (бундан буён матнда туман (шаҳар) комиссияси деб юритилади) туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан қуйидаги таркибда тузилади:
мудир;
мудир ўринбосари;
таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси раҳбари;
маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси раҳбари;
ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси раҳбари;
таълим сифати мониторинги бўлими раҳбари.".
5. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (бундан буён матнда ҳудудий комиссия деб юритилади) қуйидаги таркибда тузилади:
Қорақалпоғистон Республикасида - Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вазир ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-аҳлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим;
Вилоятларда - вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-аҳлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бош мутахассиси ва 1 нафар тажрибали ходим;
Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, бошлиқнинг биринчи ўринбосари, бошлиқнинг ўринбосари, умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, маънавий-аҳлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим.".
6. 29-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 11 ноябрь