Полезное для бухгалтера в ноябре:
Пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани кимлар онлайн олади
Яқинда ЯИДХПда ДСҚнинг янги хизмати – пенсия ва нафақалар миқдори ҳақида маълумотнома олиш жорий этилди. ВМнинг 1.02.2019 йилдаги 80-сон қарори уни кўрсатиш учун асос бўлди.
Эътибор беринг, бугунги кунда мазкур хизмат экспериментал тартибда, республикамизнинг қуйидаги туманлари ва шаҳарларида кўрсатилмоқда:
- Қорақалпоғистон Республикаси (фақат Нукус шаҳрида);
- Андижон вилояти (фақат Андижон шаҳрида);
- Бухоро вилояти (фақат Когон шаҳрида);
- Жиззах вилояти (фақат Дўстлик туманида);
- Навоий вилояти (фақат Зарафшон шаҳрида);
- Наманган вилояти (фақат Наманган шаҳрида);
- Самарқанд вилояти (фақат Пастдарғом туманида);
- Сирдарё вилояти (фақат Сирдарё туманида);
- Сурхондарё вилояти (фақат Термиз шаҳрида);
- Қашқадарё вилояти (фақат Шаҳрисабз туманида);
- Тошкент вилояти (фақат Чирчиқ туманида);
- Фарғона вилояти (фақат Қўқон шаҳрида);
- Хоразм вилояти (фақат Хонқа туманида);
- Тошкент шаҳри (фақат Юнусобод туманида).
Кўриб турганингиздек, айтайлик, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида пропискадан ўтган бўлсангиз, ушбу хизматдан фойдаланиб кўришингиз мумкин.
Бошқа интерактив давлат хизматлари сингари, ундан фойдаланиш учун аввал ягона идентификациялаш тизимида жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтиш зарур:
- «Электрон ҳукумат» тизимидан фойдаланувчиларни идентификациялаш ягона ахборот тизими тўғрисидаги низом билан танишиш (белги қўйиш);
- ЖШШИР (ШЖБПҲ рақами)ни кўрсатиш;
- паспорт серияси ва рақамини кўрсатиш (лотин ёзувида).
Сўнг маълумотларни тасдиқлаш ва алоқа боғлаш учун ахборотни киритиш лозим.
Шундан кейин тизим сизга очилган жисмоний шахс кабинетига кириш учун логин ва пароль беради. Улар почтангизга ёки алоқа боғлаш телефонингизга – смс-хабарнома тарзида келиб тушади.
Ўз кабинетингиз орқали ЯИДХПдаги интерактив давлат хизматларига киргач, «Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома» хизматини танланг.
Сўнг «Хизматдан фойдаланиш» тугмасини босинг.
Бу ерда қуйидаги ахборот қайд этилади:
- 1-қадам. Билдиришнома, у билан танишиб, бу ҳақда белги қўйиш зарур;
- 2-қадам. Ариза берувчи тўғрисида ахборот.
2-қадам – анкета (ариза берувчи тўғрисида ахборот) тўлдирилади: Ф.И.О, туғилган санаси, паспорт маълумотлари ва б.
Сўнг сканерланган паспорт нусхасини қўшиб қўйиш – файлни танлаш тугмасини босиш зарур. Кейин анкетани тўлдирган жисмоний шахснинг ЭРИ билан имзолаш ва «Жўнатиш» тугмасини босиш керак.
Хизматдан фойдаланиш мақсадида мурожаат қилган фуқаро ДСХ органларида ҳисобга қўйилмаган тақдирдагина унга хизмат кўрсатишни рад этишлари мумкин.
Хизматга доир қўшимча тушунтиришларни (+998) 71 244-32-82 телефони орқали ҳам олиш мумкин.
Татьяна Лимарева.