Полезное для бухгалтера в декабре:
Ташкилотни юридик шахснинг ЭРИсидан рухсатсиз фойдаланиш хавфидан қандай ҳимоя қилиш мумкин
ЭРИсидан рухсатсиз фойдаланиш раҳбар ва бухгалтер учун катта кўнгилсизликка айланиши мумкин. Юристлар огоҳлантиради: электрон рақамли имзога худди ташкилот муҳри ёки ваколат берилган ходимнинг шахсий имзоси каби жиддий муносабатда бўлиш керак. Биринчи навбатда нимага эътибор қаратиш лозим?
Қўлида “Yangi texnologiyalar” ИАМнинг Электрон калитларни рўйхатдан ўтказиш маркази томонидан берилган юридик шахснинг ЭРИси мавжуд бўлган инсон унинг эгаси номидан ЯИДХП, солиқ тўловчининг шахсий кабинети, электрон ҳужжат айланиши операторининг сайти, ЯММТ ва ушбу рақамли имзодан фойдаланувчиларни идентификация қилиш учун фойдаланиладиган бошқа сайтларда ҳар қандай функционалдан фойдаланиши мумкин. Кимдир бундан қизиққанидан фойдаланса, яна кимдир ғаразли ниятда фойдаланиши мумкин.
Одатда, раҳбар номига берилган битта ЭРИсидан барча ходимлар фойдаланадиган ташкилотларда катта даражада юридик шахснинг ЭРИсидан рухсатсиз фойдаланиш хавфи юзага келади. Бундай ЭРИлар бир ташувчидан бошқасига чексиз марта қайта ёзилади, бир компьютердан бошқасига ўтказилади ва осонликча учинчи шахсларнинг қўлига тушиб қолиши мумкин. Ходим ҳам ЭРИси раҳбарнинг номига берилганлигини билган ҳолда, эҳтиёткорлик қилмайди. Биринчи навбатда хизмат мажбуриятларини бажариши учун электрон имзо керак бўладиган ҳар бир ходимнинг номига юридик шахснинг ЭРИсини олган ҳолда юзага келган вазиятни ўнглаш мумкин.
ЭРИси эгаларининг эътиборини “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонунга қаратинг. Унда электрон рақамли имзо калитининг эгаси :
- электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити хавфсизлигини таъминлаш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши;
- электрон рақамли имзонинг калити бошқа шахслар томонидан фойдаланилаётганлиги ёки кириш режимининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, электрон рақамли имзо калитининг сертификатини берган рўйхатга олиш марказини дарҳол хабардор қилиши шартлиги айтилган.
Сиз ҳеч қачон ЭРИси билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларга дуч келмаслигингиз учун яна нима қилиш кераклиги ҳақида тавсияда ўқинг:
Агар ЭРИси калити эгаси – юридик шахс бўлса, ушбу юридик шахснинг раҳбари электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланиш учун масъул ҳисобланади.
Юридик шахснинг электрон рақамли имзо калитининг эгаси – юридик шахснинг раҳбари юқорида санаб ўтилган мажбуриятлардан ташқари:
- юридик шахс қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда бу ҳақда рўйхатга олиш марказига хабар қилиши;
- ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилганда электрон рақамли имзонинг калитини белгиланган тартибда топшириши шарт.
- Директор алмашганда ЭРИсини нима қилиш керак? Buxgalter Pro тавсияларида амалий маслаҳатларни топасиз.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади