Электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани чоп этиш мумкин

preview

1 сентябрга қадар кадрлар бўлими ходимлари ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТ тизимига киритишга улгуришлари лозим. Шу билан бирга "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси тизимдаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан дирекциянинг бош консультанти Отабек ЮНУСОВ янгиликлар ҳақида батафсил сўзлаб берди:

- Биринчидан, меҳнат дафтарчасидан кўчирмани ва ходимнинг иш жойидан маълумотномани чоп этиш имконияти пайдо бўлди.

Иккинчидан, ходимларнинг ижтимоий таътилларини расмийлаштириш чоғидаги номувофиқликлар қайта кўриб чиқилди ва бартараф этилди. Энди тизимда ҳаммаси техник тўсқинликларсиз ишлайди.

 

Эътибор беринг
Фақат ходимларнинг жорий таътиллари рўйхатдан ўтказилиши лозим.

 

Ижтимоий таътилни рўйхатдан ўтказиш учун:

  • тизимнинг бош саҳифасида, керакли ходимнинг маълумотлари бўлган сатрда “Кўриб чиқиш” тугмасига босиш;
  • очилган ойнада “Таътилни рўйхатдан ўтказиш”га босиш;
  • шундан кейин таътил турини танлаш (ҳомиладорлик ва туғиш, ўқув, болани парваришлар, ижодий таътил, СЧР хизмати);
  • очилган ойнада таътилнинг бошланиш санасини кўрсатиш лозим.

Таътилга чиқарилган ходимда “Лавозим/касб” графасида таътил тури кўрсатилган ҳолда – “Ходим таътилга чиқарилган” ёзуви акс этади. Бундай позиция ходимнинг таътилда бўлишининг бутун вақти мобайнида бошқа ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш имконини беради. Бунинг учун таътилга чиқарилган ходим тўғрисида ёзув жойлашган сатрда “Ходимни расмийлаштириш” тугмасига босиш зарур.

Ходим таътилдан қайтгач, унинг маълумотларида “Ходимни қайтариш” тугмасига босиш зарур. Бу ҳаракат таътилнинг тугаши ва ходимнинг меҳнат вазифаларига қайтишини қайд этади.

Олег ГАЕВОЙ

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /ul/publish/doc/text161135_elektron_mehnat_daftarchasidan_kuchirmani_chop_etish_mumkin