Полезное для бухгалтера в декабре:
Ходимни вақтинча ёки доимий бошқа ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади
«Ходимани вақтинча бошқа лавозимга ўтказаяпмиз. Меҳнат дафтарчасига бу ҳақда ёзув киритишимиз зарурми? Буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин? Ходимадан бошқа ишга ўтказишларини сўраб ёзилган ариза шаклида розилик олиш керакми?»
Меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА buxgalter.uz илтимосига кўра вақтинча ва доимий бошқа ишга ўтказишни расмийлаштириш жиҳатларига ойдинлик киритди:
– Меҳнат кодексининг 81-моддаси 3-қисми билан иш берувчи зиммасига ходимнинг меҳнат дафтарчасига бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни доим ёзиш мажбурияти юклатилган. Вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ёзувни киритиш мажбурий эмас, бироқ ходим шундай илтимос билан мурожаат қилса, иш берувчи уни қаноатлантириши шарт. 29.01.1998 йилдаги 402-сон Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 2.1-бандида бу қайд этилган.
Ходимдан қандай шаклда розилик олинади?
Ходим буни оғзаки ёки ёзма шаклда сўраши мумкин. Баъзи тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилгани ҳақидаги ёзув унинг меҳнат дафтарчасига киритилишини истаса, ундан ёзма ариза сўрашни тавсия этамиз.
Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида сўз бораётган бўлса, меҳнат дафтарчасига ёзув киритиш ҳақидаги талаб 402-сон Йўриқноманинг 2.1-бандида қайд этилган.
Ёзув қандай киритилади?
Иш берувчи буйруқ чиқарилганидан кейин бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзувни дафтарчага киритади. Ўз навбатида, бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисидаги буйруқ меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асосида расмийлаштирилади. Бошқа ишга ўтказиш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар ва ҳужжатлар намуналари – бу ерда.
Меҳнат дафтарчасидаги бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзув буйруқ матнига мос бўлиши шарт. Иш берувчи меҳнат дафтарчаси эгасини у билан 3 кун муддат ичида – Т-2 идоралараро намунавий шаклдаги шахсий варақасини имзолаш йўли билан таништиради .
Ходим бошқа доимий ишга ўтказилганда унинг меҳнат дафтарчасига қуйидаги ёзувлар киритилади: 1-устунда – тартиб рақами, 2-устунда – сана, 3-устунда – «фалон лавозимга (касбга, мутахассисликка) ўтказилди» ёзуви, 4-устунда – тегишли буйруқнинг рақами ва санаси (қуйига қаранг).
Ходимни бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисида ёзув киритиш намунаси:
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
«AKMAL» МЧЖ |
|
7 |
2020 |
27 |
07 |
Бухгалтер лавозимига ишга қабул |
27.07.2020 йилдаги |
|
|
|
|
қилинди |
7-к-сон буйруқ |
8 |
2020 |
11 |
08 |
Бош бухгалтер лавозимига |
11.08.2020 йилдаги |
|
|
|
|
ўтказилди |
12-к-сон буйруқ |
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисида ёзув киритиш намунаси:
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
«AKMAL» МЧЖ |
|
7 |
2020 |
27 |
07 |
Бухгалтер лавозимига ишга қабул |
27.07.2020 йилдаги |
|
|
|
|
қилинди |
7-к-сон буйруқ |
8 |
2020 |
11 |
08 |
Вақтинча 11.08.2020 йилдан |
11.08.2020 йилдаги |
|
|
|
|
10.09.2020 йилгача |
12-к-сон буйруқ |
|
|
|
|
бош бухгалтер лавозимига |
|
|
|
|
|
ўтказилди |
|
Бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ёзув меҳнат дафтарчасининг қайси – қоғоздаги ёки электрон шаклига киритилади?
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» (ЯММТ) воситасида электрон меҳнат дафтарчасида (ЭМД) шакллантирилади ва юритилади. ЭМДда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишдан ташқари меҳнат шартномасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам рўйхатдан ўтказилади. Тегишинча, меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асосида расмийлаштириладиган бошқа ишга ўтказишни ҳам ЯММТда рўйхатдан ўтказиш лозим.
МКнинг 80-моддаси ва 402-сон Йўриқномага мувофиқ, ишга қабул қилиш вақтида, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно, ходимлар қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини тақдим этишлари, иш берувчи эса уларга тегишли, шу жумладан бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзувларни киритиши шарт. Ушбу нормаларга ҳали тузатишлар киритилмади. Шу сабабли ЭМДга ўтиш масалаларини изоҳловчи расмий ҳужжат эълон қилингунига қадар амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этишни, яъни қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасида ҳам, ЭМДда ҳам бир-бирини такрорловчи ёзувларни қайд этишни тавсия этамиз.
2020 йил 1 январдан бошлаб Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (меҳнат биржалари) қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини беришни тўхтатдилар. Тегишинча, ходим ушбу санадан кейин меҳнат фаолиятини бошлаган бўлса, унинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги ёзувлар фақат ЭМДга киритилади».