Полезное для бухгалтера в декабре:
Электрон рақамли имзо (ЭРИ) бериш регламентида 3 та муҳим ўзгариш
Электрон рақамли имзони (ЭРИ) рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти уни масофадан туриб олиш қоидалари билан тўлдирилди . Юридик шахслар нимага эътибор беришлари лозимлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг.
Эслатиб ўтамиз,электрон рақамли имзони онлайн олиш имконияти 2020 йил апрель ойида пайдо бўлган. Хизмат оммабоплашди, бироқ ҳалигача норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда “рўйхатдан ўтмаган” эди. 07.12.2020 йилдаги 773-сон ВМҚ чиқиши билан вазият ўзгарди, бунда ёзилган қоидаларда бир нечта янгиликлар мавжуд.
Нима ўзгарди?
1. Масофадан туриб юридик шахснинг электрон рақамли имзони (ЭРИ) фақат раҳбар – ўз номига олиши мумкин . Бунда юридик шахснинг электрон рақамли имзони (ЭРИ) олиш пайтида корхонанинг ҳисоб маълумотларида амалдаги раҳбарнинг номи кўрсатилган бўлиши муҳимдир. Буни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали текшириш мумкин. Агар ҳисоб маълумотларида ҳали ҳам илгариги раҳбар ҳисобда бўлса, тизим хато беради.
2. Юридик шахснинг ЭРИ калити сертификатини бериш учун йиғимни энди пул ўтказиш йўли каби тўлов тизимлари операторлари орқали корпоратив карта ёрдамида ҳам тўлаш мумкин (илгари – фақат пул ўтказиш йўли билан бўлган).
3. Онлайн топширилган ҳужжатлар 1 иш куни давомида ўрганилади . Илгари электрон рақамли имзони (ЭРИ) онлайн олиш муддатлари аниқлаштирилмаган эди, ДСҚнинг call-марказида эса электрон рақамли имзони (ЭРИ) бериш тўғрисидаги қарор 3 кун ичида қабул қилинади, деб жавоб беришарди.
Электрон рақамли имзони (ЭРИ) Давлат хизматлари маркази орқали – унинг туридан қатъи назар – мурожаат қилинган ва ариза берилган пайтдан эътиборан 40 дақиқа ичида олиш мумкин.
Яна нимага эътибор бериш лозим?
- Электрон рақамли имзони (ЭРИ) онлайн ЯИДХП орқали олиш мумкин. Илгари фақат е-imzo.uz сайтида мумкин эди.
- Юридик шахснинг электрон рақамли имзони (ЭРИ) ташкилотнинг бошқа ходимлари номига фақат – Давлат хизматлари марказига шахсан бориб олиш мумкин . Юридик шахснинг электрон рақамли имзосини (ЭРИ) олувчи ходим ўзи билан ташкилот раҳбари томонидан берилган ишончнома ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни олиши керак.
- Агар қандайдир сабаб билан сизга электрон рақамли имзони (ЭРИ) ЯИДХП ёки е-imzo.uz орқали олишни рад этишса, фақат яқин орадаги Давлат хизматлари марказига шахсан бориб ариза билан такроран мурожаат қилиш мумкин бўлади.
- ариза берувчи ўз шахсини тасдиқламаган бўлса;
- тақдим этилган сўровномада ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса. Масалан, кўрсатилган мобиль телефон рақами ариза берувчига тегишли бўлмаса;
- йиғим тўланмаган бўлса;
- тақдим этилган ҳужжатлар қўйиладиган талабларга жавоб бермаса.
Саида ЖОНИЗОҚОВА