Аудитор инвентарлашни талаб қилганда

preview

 «19-сон БҲМСга мувофиқ молиявий йилда неча марта инвентарлаш ўтказилиши ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Аудиторлик ташкилоти қўшимча инвентарлашни талаб қилишга ҳақлими?».

Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволга «TRI-S-AUDIT» МЧЖ директори Светлана ГОЛОСОВА жавоб берди:


– Ҳақиқатан ҳам, 19-сон БҲМСга мувофиқ ҳисобот йилидаги инвентарлаш сони, уларни ўтказиш санаси, инвентарлашдан ўтказиладиган активлар ва мажбуриятлар рўйхати хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан белгиланади. Бироқ бу қоида истисно қилиниши ва мажбурий тартибда инвентарлаш ўтказилиши мумкин :

Асос

Даврийлик

Мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек давлат корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) чоғда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда

Битимни амалга ошириш чоғида

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари

4-сон БҲМСга мувофиқ ТМЗ бўйича  инвентарлаш бир йилда камида бир марта ўтказилади.

5-сон БҲМСга мувофиқ АВ бўйича инвентарлаш 2 йилда камида бир марта, кутубхона фондлари бўйича эса 5 йилда бир марта ўтказилади.

Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланкларни инвентарлаш

Бир ойда бир марта

Ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотларини инвентарлаш.

Ҳар чоракда

Қимматбаҳо металларни инвентарлаш

Тармоқ йўриқномаларига мувофиқ

Айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда

Ишлаб чиқариш захиралари энг кам миқдорда қолганда

Асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда

Қайта баҳолаш чоғида

Моддий жавобгар шахслар алмашганда

Ишларни қабул қилиш-топшириш кунида

Ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда

Тегишли далилни белгилашда

Табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда

Содир бўлган ҳолат далили бўйича

Хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда

Тартиб-таомилни ўтказиш чоғида

Жамоавий моддий жавобгарлик белгиланганда

Жамоа раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг 50%дан ортиқ аъзолари чиқиб кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби билан

Инвентарлаш бўйича белгиланган ҳолатларни камайтириб бўлмайди, лекин кўпайтириш мумкин, бунга чекловлар белгиланмаган. Тажрибамда шундай ҳолатлар ҳам бўлганки, товар қолдиқлари ҳар ойда инвентарлашдан ўтказилган. Бу нормал ҳолат ҳисобланиб, ташкилотда ҳисоб юритиш сифати юқори даражада эканлигидан далолат беради.

Энди аудиторлик ташкилоти иштирокида инвентарлаш ҳолатларни кўриб чиқамиз. Бунда иккита асосий омил мавжуд: аудиторлик текшируви буюртмачиси амал қиладиган стандартлар ҳамда аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузиш муддати.

Ташкилот БҲМС бўйича фаолият юритган тақдирда ҳамда аудиторлик ташкилоти билан олдиндан, масалан, ёзда шартнома тузган бўлса, аудиторлик ташкилотининг ўзи инвентарлаш даврийлигини кўриб чиқиш ва ушбу жараённи кузатиш ва унда иштирок этишдан манфаатдор бўлади. Сабаби у мазкур активларни тасдиқлаши, инвентарлаш ҳақиқатда ўтказилганлиги далилини ҳамда ҳужжатларда кўрсатилган активлар мавжудлигини ва амалдагиларига мос келишини тасдиқлаши лозим бўлади.

Бошқа вазият – ўтган йил якунлари бўйича инвентарлаш ўтказиб бўлингандан кейин февраль ойида аудиторлик текшируви ўтказилишига доир шартнома тузилади. Мазкур ҳолатда ташкилот томонидан мустақил равишда ўтказилган инвентарлаш маълумотларини тасдиқлаш мақсадида аудиторлик ташкилоти мустақил, айтайлик, танлов асосида инвентарлаши мумкин. Бироқ аудитор корхона томонидан мустақил равишда ўтказилган инвентарлашни умуман эътиборга олмаслиги мумкин эмас. Қоидага кўра, аудиторлик ташкилоти корхона томонидан инвентарлаш ўтказилганда қаерда хатоликка йўл қўйилган деб ҳисобласа, шуларни қайта текшириши мумкин.

Ниҳоят, агар ташкилот МҲХС бўйича фаолият юритса, бундай ташкилотларда аудиторлик текшируви чоғида аудиторлик ташкилотининг талабига кўра мажбурий тартибда инвентарлаш ўтказилади. Бу – халқаро аудит стандартлари талаби, ушбу талабларга сўзсиз риоя этилиши лозим.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Инвентарлаш Инвентарлаш Инвентарлаш /ul/publish/doc/text165625_auditor_inventarlashni_talab_qilganda