Ҳисоботни топшириш муддатларидаги номувофиқликлар хатоларга олиб келиши мумкин

preview

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар молиявий ҳисоботни 25 мартга қадар, фойда солиғи бўйича йиллик ҳисоботни эса - 1 мартга қадар топширадилар. Бунда биринчи ҳисоботнинг маълумотларисиз иккинчи ҳисоботни топширишнинг имконияти йўқ.

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «TRI-S-AUDIT» аудиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА шарҳлаб берди. Экспертнинг фикрига кўра, бу - солиқ тўловчилар ҳуқуқларини чеклайдиган ҳисобот муддатлари бўйича ягона номувофиқлик эмас:

- Энг аввало, мен эътиборингизни шунга қаратмоқчиманки, Ўзбекистонда ҳисоботларни топшириш муддатларидаги номувофиқликлар - янгилик эмас. Бу ҳақда ҳамма билади, ҳамма гапиради. Бироқ давлат регуляторлари нимагадир бу масалани тартибга солишмаяпти.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар - ёрқин мисоллардан бири. Фойда солиғини фақат корхонанинг молиявий ҳисоботи шаклланган, бухгалтерия баланси тузилгандан кейин ҳисоблаб чиқариш мумкин. Яъни - барча молиявий даромадлар ҳисобга олинади ва харажатларга чегирилмайдиган харажатлар бўйича тузатишлар киритилади. Бироқ улар учун молиявий ҳисоботни топшириш муддати 25 мартга қадар белгиланган , фойда солиғи бўйича йиллик ҳисобот эса 1 мартга қадар топширилиши лозим .

Қолган корхоналар бўйича аксинча: молиявий ҳисоботни 15 февралга қадар, солиқ ҳисоботини эса - 1 мартга қадар тақдим этиш зарур.

Фойда солиғи билан кечикмаслик учун чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар молиявий ҳисоботни февралда чиқаришлари тўғри келади. Бунда регулятор муддатларни қайта кўриб чиқиши учун  алоҳида асосли сабаблар йўқдек. Фикримча, ушбу муддатлар оқилона ва бир-бири билан боғланган бўлиши керак. Оқилона ёндашувда корхоналар учун мақбул шартлар яратилиши мумкин.

Қолган ташкилотлар - аксинча - ҳисоботни ёпишлари ва уни 15 февралга қадар жўнатишлари зарур, солиқ бўйича ҳисоб-китобни топширишга эса яна икки ҳафта берилади. Ҳисобот топшириб бўлинганда улар нима учун зарур?

Статистика ҳисоботи молиявий ҳисоботга боғланган ва у тақдим этилгандан кейин 10 кун ичида тақдим этилади. Бунда агар биз ҳозир ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларини чуқур ўрганишни бошласак, бухгалтер ишини жиддий мураккаблаштирувчи ва ҳисобот сифатини пасайтирувчи  муддатлар бўйича талай бошқа номувофиқликларни аниқлаймиз.

Солиқ ҳисоботи ва ҳисобот даврлари битта санада тугаши, СКда эса бу ҳолда асос учун солиқ даври учун назарда тутилган муддатларни олиш зарурлиги айтиб ўтилмаганлиги туфайли жуда кўп хатолар рўй беради. Бухгалтерларда қонуний саволлар туғилади - улар қандай йўл тутишлари лозим? Ҳеч ким жарима тўлагиси келмайди.

Бу ҳам навбатдаги ҳисобот даври, ҳам солиқ даври тугайдиган 31 декабрь санасига тааллуқли. Фойда солиғи бўйича, масалан, декабрдан кейин 20 январь ҳисобот даври ҳисобланади, солиқ даври эса - 1 март. Иш ҳақи солиқлари бўйича вазият шунга ўхшаш.

Гарчи биз бу ҳолда айнан солиқ даврини ҳисобга олиш зарурлигини тушунсакда, бухгалтерлар ҳисоботга боғланган ҳолда ҳисоб-китобларни топширишни афзал билишади. Бу хатолар ва ҳисоботни қайта топширишга олиб келиши мумкин. Қайта топширишлар эса - ДСҚнинг сервер ускунасига, эҳтимол, унинг ишидаги носозликларга ёрдам берадиган қўшимча юклама.

Турли идоралар - Давстатқўм, Давлат экология қўмитаси ва ҳ.к.га топшириладиган ҳисоб-китоблар билан номувофиқликлар кўп.

Менинг назаримда, идоралараро даражада:

  • тадбиркорлик субъектлари томонидан турли ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни топшириш муддатларини инвентарлашдан ўтказиш;
  • турли хатоларни олдини олиш ва бухгалтерларга ишлаш учун энг қулай шароитларни яратиш учун муддатларни қайта кўриб чиқиш  вақти келди.


Олег ГАЕВОЙ
тайёрлади

Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот /ul/publish/doc/text167112_hisobotni_topshirish_muddatlaridagi_nomuvofiqliklar_hatolarga_olib_kelishi_mumkin