МҲХСга ўтиш корхонага қанчага тушади?

preview

Президентнинг ПҚ-4611-сон қарори билан қатор субъектларга 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш (2021 йил якунларидан бошлаб) буюрилган. Амалиётда бу талаб ҳар доим ҳам бажарилмаяпти ва ҳисоб БҲМС асосида юритилмоқда. Бундай корхоналар МҲХС бўйича ҳисоботни қандай шакллантирадилар? Эксперт Гўзал ИСЛОМОВА ушбу масала юзасидан ўз фикри билан ўртоқлашди:


“Ёмон” кириш ҳисоботи

- МҲХСни биринчи қўллаш - ўта муҳим жараён бўлиб, унга оддий вазифага каби муносабатда бўлиш керак эмас.

Мисол учун ҳисоб сиёсатини олайлик: у қайта кўриб чиқилиши лозим эмас, фақат агар МҲХСда ўзгаришлар бўлмаса. Ҳисоб сиёсатидаги аксарият ўзгартиришлар ҳисоботни ретроспектив қайта кўриб чиқишга олиб келади.

Оддий қилиб айтганда, МҲХСга ўтаётган корхона мустақил равишда МҲХС бўйича ҳисоб сиёсатини туза олмайди, сабаби тажриба ва буни тўғри бажариши мумкин бўлган ходимлар мавжуд эмас. Маслаҳатчи ёлланади, у мавжуд “ярим тайёр” материаллардан ҳисоб сиёсатини ёзиб беради. Ушбу ҳисоб сиёсатини умуман стандартлар талаблари нуқтаи назаридан қўлласа бўлади. Бироқ раҳбариятда операцион бандлик туфайли оқибатларни тушуниш учун уни ўрганишга вақт йўқ. Ёки - унинг қоидаларини амалий қўллашни етарлича тушуниш мавжуд эмас. Натижада, қачон ҳисобот шаклланганда, молиявий натижа мулкдорларни ниҳоятда ажаблантиради...

Нима учун бундай бўлганини аниқлашни бошлайдилар ва бошқа ҳисоб усулини танлаган тақдирда корхона фаолиятига анча тўғри келадиган натижаларни олиш мумкинлигини тушунадилар.

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? Ҳисоб сиёсатини ўзгартириш ва барча олдинги ҳисоботларни қайта кўриб чиқиш лозимми? Бу - янги харажатлар ва қайта ҳисоб-китоблар...

Ҳисоб сиёсатидан ташқари биринчи қўллашда МҲХС нуқтаи назаридан аҳамиятли хатолар содир этилган бўлиши мумкин. Агар улар ҳисобот тақдим этишнинг ҳам биринчи, ҳам иккинчи йилида аниқланмаса, услубий жиҳатдан айнан шу вақтдан бошлаб “чўзилиши” мумкин.

Бундай хатоларни тузатишда, шунингдек ҳисоботни ретроспектив қайта кўриб чиқиш талаби ҳам мавжуд. Албатта, турли активлар билан ҳар бир алоҳида вазиятга нисбатан стандартларда қайта кўриб чиқиш бўйича ўз талаби мавжуд, бироқ ҳозир биз МҲХС бўйича “ёмон” кириш ҳисоботининг глобал хавфлари ҳақида гапирмоқдамиз.

Демак, МҲХСга ўтиш мақсадларидан қатъи назар (чет эл инвесторларини жалб қилиш бўйича вазифа, халқаро фонд бозорларига чиқиш ёки шунчаки регуляторнинг талаби) биринчи ҳисоботни шакллантиришга жуда эътиборли муносабатда бўлинг. Ва бу бухгалтерга эмас, балки корхона раҳбарларига чақирув. Катта даражада фақат улар МҲХСга “тўғри” ўтишни таъминлаши мумкин.


МҲХСга ўтиш вариантлари

Бугунги кунга қадар ҳисобни миллий стандартлар бўйича юритган корхоналар учун МҲХС бўйича ҳисобот тузиш учун иккита вариант мавжуд - миллий ҳисоботни трансформация қилиш ёки параллел ҳисобни жорий қилиш. Иккала вариантнинг ижобий ва салбий жиҳатларини кўриб чиқамиз ва харажатлар сметасини тушунишга ҳаракат қиламиз.

Таъкидлаб ўтиш жоизки: агар миллий қонунчиликда “ҳисобни юритиш” нима эканлиги белгиланган бўлса , МҲХСда бу масала бўйича аниқ қўлланма мавжуд эмас. МҲХС бўйича ҳисобни қандай усул билан юритишни - корхонанинг ўзи имкониятлар, ходимларнинг жорий этишга тайёрлиги, ресурслар мавжудлиги, фаолият кўлами ва бундай жорий этиш билан бирга кечадиган хавфлардан келиб чиққан ҳолда танлайди.



1. БҲМС бўйича ҳисоботни МҲХС ҳисоботга трансформация қилиш

Бу - БҲМС бўйича ҳисоботни счётлар ва операцияларни қайта таснифлаш йўли билан мослаштириш ва конверсия қилиш. Оддий қилиб айтганда, трансформация мавжуд миллий ҳисобот моддаларини МҲХС талабларига асосан ифодалашни назарда тутади.


Ижобий жиҳатлари:

Ушбу усулни ҳисобда унча кўп бўлмаган операциялар сонига эга ёки бир турдаги операцияларга эга компаниялар учун қўллаган яхши. Тўғри ташкил этилган тақдирда усул вақтни аҳамиятли тежайди. Агар корхона трансформацияни мустақил равишда амалга оширишга таваккал қилмаса ва маслаҳатчилар  ва аудиторларни ёлласа, трансформация жадвалларини ишлаб чиқиш ва уларни тўлдиришга вақт аҳамиятли тежалади. Агар сиз 2021 йил учун МҲХС бўйича ҳисоботнинг тўлиқ тўпламини чиқармоқчи бўлсангиз, ушбу усулдан сиз қочолмайсиз.


Салбий жиҳатлари:

Агар трансформация ўз кучи билан амалга оширилса, молия хизмати таркибида трансформация жадвалларини (масалан, MS Excel да ёки шунга ўхшаш) туза оладиган, маълумотни тўғри кирита оладиган ва трансформация ўтказмаларини шакллантира оладиган мутахассислар бўлиши керак. Бу вақт талаб қилади, агар, албатта, сиз яхшигина мукофот эвазига трансформация учун инструментларнинг тайёр ишланмалари билан мутахассисни ўзингизга оғдириб олмасангиз.

Агарда сиз мутахассисларни ёлласангиз, у ерда иккита мураккаблик мавжуд: кўпроқ эҳтимол билан, сизга натижада трансформация жадвалларини беришмайди, сабаби бу маслаҳатчилар ва аудиторларнинг шахсий ишланмалари ва бу уларнинг иш ҳақи топиш инструменти. Иккинчидан, ҳатто агар сиз уларни олсангиз, сиз уларни мустақил равишда тушунмайсиз. Оддий қилиб айтганда, сиз фақат натижа билан - МҲХС бўйича ҳисобот билан қоласиз - ва сизда жараённи тушунадиган ходимлар бўлмайди. Яна вариант бор - шахсан сиз учун бундай жадвалларни ишлаб чиқадиган ва ходимларни ўқитадиган маслаҳатчиларни ёллаш.

Шунингдек, шуни тушуниш муҳимки, трансформацияда ишлар БҲМС бўйича “ёпиқ” ҳисоботга мувофиқ келадиган айланма-сальдо қайдномаси билан олиб борилади. Бунинг устига, миллий ҳисобот нафақат тайёрланиши ва тасдиқланиши, балки мустақил аудиторлар томонидан сифатли текширилиши керак.

Эътибор беринг!
Миллий ҳисоботдаги барча хатолар трансформацияда МҲХС бўйича ҳисоботга ўтади.

Трансформация чоғида  ишлаб чиқариш, муҳандис ходимлар ва бухгалтерия ходимлари, бу вақтни ўзларининг бевосита вазифаларига ажратмаган ҳолда, маълумот “топиш” учун сарфлайдиган вақт ойдин бўлмаган харажатларга айланади.

Хўш, бошқа вариантда - улар кундалик иш билан бандлик туфайли бу вазифага лозим даражада эътибор қаратмайдилар. Шунда ҳисобот ҳам сифатсиз бўлади ва оқибатда маслаҳатчилар ёки ўз ходимлари унга кўпроқ вақт сарфлашади, демакки, ҳисобот оқибатда сизга қимматроққа тушади.


Хулоса:

Агар - солиқ ҳисобини МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида юритиш вазифаси қўйилса, трансформацияни қўллаш вазифани ғоят мураккаблаштиради. Менинг назаримда, трансформация - бу регулятор талабларига мувофиқ келиш учун вазифани тез ҳал қилиш. Агар корхона энг қисқа муддатларда МҲХС бўйича ҳисобот нафларидан фойдалана олишни тушунса ва билса, у трансформацияни қўллагандан кейин МҲХС бўйича параллел ҳисоб усулини кўриб чиқиши лозим. Бу ички назоратнинг анча қатъий регламентларини жорий этиш ва нафақат ҳисобнинг, балки активлардан фойдаланиш самарадорлигининг бутун тизимини қайта кўриб чиқишга олиб келади.


2. Параллел ҳисоб

У бир вақтда ҳам маҳаллий стандартлар, ҳам МҲХС бўйича барча операцияларни акс эттиришни назарда тутади. Бу ерда фақат МҲХС-ҳисоботлар билан шуғулланадиган мутахассисларсиз уддалаб бўлмайди.

Бу уларнинг ишига қўшимча юклама сифатида МҲХС бўйича ҳисобни юритиш топшириладиган бухгалтериянинг учта ўқитилган ходими бўлиши мумкин эмас. Ҳаёт воқелигида штатдаги бухгалтерлар бир вақтда барчаси билан шуғулланишади: ҳисоб, шартномаларни текшириш, дебиторлик қарзини талаб қилиб олиш, банклар билан кредитлар бўйича, солиқ инспекцияси билан - талабномалар бўйича музокаралар олиб бориш, суд муҳокамалари, аудитдан ўтиш, ходимлар билан ишлаш ва ҳ.к. ва ш.к. Уларга яна МҲХМ бўйича ҳисоб юритишни юклаш - бу шунчаки бемор бухгалтер ва МҲХС бўйича жуда нотўғри ҳисоботни олиш.

Параллел ҳисобни барпо этиш МҲХС бўйича ҳисоботни тайёрлаш бўлими ходимларини ажратишни талаб қилади. Бундай тартиб сизга молиявий ҳисоб операциялари устидан ички назоратни ташкил этган ҳолда қўшимча бонус беради.


Ижобий жиҳатлари:

Параллел ҳисобдан фойдаланиш сизга МҲХС бўйича оператив ҳисобот, ўз инструментларингиз ва малакали ходимларни беради. Агар солиқ солиш ва солиқ солинадиган базалар ҳисоб-китоби қоидалари билан боғлиқ масала МҲХС-ҳисоб маълумоти асосида оқилона ҳал қилинса, бу ҳолда бундай ҳисоб тизимига мослашувчан ўтиш бўлади.


Салбий жиҳатлари:

Ўтишнинг етарлича  узоқ жараёни - бу ерда ҳам дастлабки паллада корхона маслаҳатчиларсиз уддалай олмайди. Бухгалтерия ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий қилишдан ўтганлар ҳатто қўллашнинг 30 йиллик амалиёти ишлаб чиқилган миллий ҳисобда ҳам қанча мураккабликлар мавжудлигини билишади. Моҳиятан, “тизимни қабул қилувчилари ва буюртмачилари” бўлиши керак бўлган аксарият корхоналар учун ўрганилмаган ҳисобланган нарсани жорий қилиш эса - оддий ва арзон бўлмаган вазифа.


Сарфлар сметаси

Харажатлар

Шарҳлар

МҲХС бўйича мутахассисларни ўқитиш ва ёллаш

ПҚ-4611-сон қарорга асосан мутахассислар уч нафардан кам бўлмаслиги керак, бироқ бу энг кам миқдордир. Амалиётда $5 млн айланмада  ва 1 000 та операцияларда иш учун мутахассисларнинг бундай сони етарли бўлади.

 

Ўқитиш ва бир йилда 2 марта ўтказиладиган имтиҳонга рўйхатдан ўтказишга харажатлар бўлади. Ва шуни тушуниш жоизки, ходим ўқитиш вақтида ўзининг лавозим вазифаларида унчалик самарали бўлмайди.

МҲХС бўйича ҳисоботни тайёрлаш жараёнида банд бўлган ходимларнинг сони бевосита компаниянинг ўзининг кўлами ва ҳисобот тайёрлашнинг танланган усули: параллел ҳисоб ёки трансформацияга боғлиқ. Биринчи вариантда тайёрлашга вақт аҳамиятли кўпроқ сарфланади, тегишинча меҳнат ресурслари ҳам.

Смета ҳисоб-китобида қанча янги штат бирликлари пайдо бўлиши ва уларни сақлашга харажатлар (нафақат иш ҳақи, балки иш ўрнини таъминлаш, қўшимча майдонлар, уларнинг иши маъмурчилиги) қандай бўлишини инобатга олиш лозим.

Агар сиз МҲХС бўйича тайёр мутахассисни қабул қилишга қарор қилган бўлсангиз, шуни ёдда тутиш лозимки, кадрларнинг катта танқислиги туфайли бундай мутахассис компанияга арзонга тушмайди. Танлашда, агар сиз номзодларнинг тажрибаси ва билимини мустақил равишда баҳолаш ҳолатида бўлмасангиз, суҳбат ўтказиш учун мутахассисларни жалб қилинг (бу ҳам харажат)

Инвентарлаш

Бюджетга активлар ва мажбуриятларни умумий инвентарлашдан ўтказишни киритиш зарур. Мақсад - нафақат уларнинг мавжудлигини аниқлаш (расмий ҳисоб), балки ҳолати ва ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокини ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш. Бу - вақт ва катта меҳнат ресурслари, тегишинча, уларга харажатлар

Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш

МҲХС баҳолашни ўтказиш тартиби - мустақил баҳоловчини жалб қилиш зарурлиги ёки компания мустақил равишда узоқ муддатли активларни баҳолаши мумкинлигини регламентламайди. Бироқ баҳолаш мос эканлигини тасдиқлаш учун корхона мустақил равишда баҳолашда  қўлланилган усул ва уни ўтказган ходимнинг профессоналлиги бўйича  ҳужжатли тасдиқномалар тақдим этишига тўғри келади.

Бироқ ҳатто агар сиз активнинг “янги нархи” кўрсатилган мустақил баҳоловчининг ҳисоботини олсангиз ҳам, активларни баҳолаш бўйича иш бу билан якунланмайди. Ва сизнинг ходимларингиз (маслаҳатчилар) МҲХСнинг активларни баҳолаш ва уларни активлар таркибида ҳисобга олиш талаби билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни давом эттирадилар

Маслаҳатчилар ва аудиторлар

Бу ерда ҳаммаси қабул қилинган қарорга боғлиқ:

1) ўз кучи билан трансформация. Бунда маслаҳатчи “сўрадингиз - жавоб берилди” тамойили бўйича ишлаши ёки трансформация жадвалларини ишлаб чиқишда ва ходимларни ўқитишда ёрдам бериши мумкин;

2) маслаҳатчилар ва аудиторлар кучи билан трансформация;

3) параллел ҳисобни йўлга қўйиш. Бу ерда ҳам маслаҳатчи учун вазифа вариантлари эҳтимоли мавжуд. Бу ҳисобни Excel да йўлга қўйиш, унда маслаҳатчи ТВ тайёрлаш бўйича услубчи сифатида бўладиган ва ишларни қабул қилишда буюртмачи томонида “турадиган” дастурий маҳсулотни жорий этиш бўлиши мумкин. Балки - корхона мутахассислари томонидан ҳисобни жорий қилишда юзага келадиган хусусий масалалар  бўйича шунчаки маслаҳат бериши мумкин.

Маслаҳатчининг нархи ўтиш ва жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорга боғлиқ.

Бироқ маслаҳатчи ва аудиторни танлашда ҳам эҳтиёткор бўлиш лозим, сабаби сиз уларга энг қадрли нарсани - кейинчалик сиз улар билан муносабатда бўладиган кириш ҳисоботи ва ҳисоб сиёсатини топширасиз.

Маслаҳатчи ва аудиторни танлаган ҳолда шуни ёдда тутингки, тажрибали МҲХС-мутахассисларнинг сони чекланганлиги ва регуляторнинг маҳаллий қонунчилик бўйича операциялар учун у ёки бошқа МҲХСни қўллашга нисбатан регламентларининг мавжуд эмаслиги туфайли, ушбу хизмат арзон бўлиши мумкин эмас. Агар аудиторлар ва маслаҳатчилардан таклифлардан бири нархи бўйича ниҳоятда фарқ қилса, хизматлар сифати ҳақида ўйлаб кўрган маъқул.

Маслаҳатчини танлаган ҳолда, уни “бутун ҳаётга ҳамкор” сифатида танланг. Маслаҳатчиларни тез-тез алмаштириш хизматларнинг қимматлашишига ва компания ичида ташкилий муаммоларга олиб келади.

Вазифаларни “сизнинг иштаҳангиз” бўйича ҳал қилишни таъминлайдиган компанияни танланг. Ва албатта, ҳеч ким лойиҳада ишлайдиган ходимлар билан олдиндан танишиш, уларнинг резюмеларини таҳлил қилиш, лицензиялар ва сертификатларни текшириш, мижозлар ким, компаниянинг обрўси қандай эканлиги ва ҳ.к.ни таҳлил қилишни бекор қилмаган

Дастурий таъминот ва жорий этиш

Агар компания барча жараёнларни автоматлаштиришга қарор қилса, шуни тушунтириш жоизки, дастлаб сиз уларни белгилашингиз, кейин эса дастурчиларингизга вазифа беришингиз керак. Шундай экан, аввал қийматни ТВни тузишга ёрдам берадиган маслаҳатчилар учун ҳисоблаб чиқаринг, кейин эса дастурчилар ва ДТ учун.

 

Шуни унутмангки, ҳисоб дастурининг қиймати - бу нафақат дастлабки сарфлар, балки лицензияларни ҳар йилги янгилаш ва хизмат кўрсатиш

МҲХС бўйича ҳисобот аудити

Эҳтимол, бу ҳозир ҳам миллий ҳисобот аудити доирасида мавжуд бўлган яна бир харажат. Бироқ шуни тушуниш жоизки, халқаро стандартлар бўйича тузилган ҳисобот аудити мураккаблиги боис қимматроққа тушади

Бошқа сарфлар

МҲХСни жорий қилишда“қиммат” модда - бу маълумот оқимлари тизимини барпо этиш (ҳужжат айланиши ва бошқа жараёнлар). Узоқ муддатли активлар қийматининг баҳолаш тестини ўтказиш бўйича МҲХС талабларини бажариш учун мунтазам равишда активларнинг самарадорлиги тўғрисида маълумот йиғиш ва улардан келгусида фойдаланишдан фойдани таҳлил қилиш зарур.

Яна битта мураккаб вазифа бўлиб ўзаро алоқадор шахслар билан операциялар бўйича назорат тизимини ташкил этиш ҳисобланади

Пулни сарфлаймиз ва МҲХС бўйича ҳисобот тизимини оламизми?

Афсуски, бу унчалик тўғри эмас. МҲХС тизими - бу ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг мунтазам жараёни, дебиторлик ва кредиторлик қарзи ва харидни назорат қилиш, активларнинг сақланиши ва самарадорлиги, кадрлар билан ишлаш тизимини янгилаш зарурати ва ички ҳужжат айланишини қайта кўриб чиқиш жараёни.

Миллий стандартлар тизими “маъмурий иқтисодиёт” доирасида яхши ишлайди, бироқ у бозор муносабатларида мос эмас. Афсуски, иқтисодий муҳит мамлакатда эркин бозор муносабатларига ўтмади, бу ҳам МҲХСни тушуниш ва жорий этишга тўсқинлик қилади.

Бунда МҲХСнинг ўзида талай ўрганилмаган нарсалар ва ҳал қилинмаган муаммолар, шунингдек хўжалик операцияларини бизнинг идрок қилишимиз учун хос бўлмаган тарзда талқин қилишлар қолмоқда. Буларнинг барчаси тез, содда ва осон ўтишга ёрдам бермайди. Бу - оғир ва қиммат турувчи узлуксиз жараён бўлиб, унга компаниянинг барча хизматлари жалб қилинади, корхона раҳбарлари эса раҳбарлик қилишлари ва катта юкламани кўтаришлари керак.


Мантиқли савол: МҲХСни жорий этишнинг ижобий жиҳатлари нимада?

Агар қисқа муддатли нафлар ҳақида гапирсак - бу, шубҳасиз, хорижий банклар ва халқаро молия институтлари томонидан молиялаштиришдан анча арзон фойдаланиш имконияти. Қоидага кўра, МҲХС бўйича тасдиқланган ҳисобот мавжуд бўлганда компания энг яхши кредит рейтинги ва анча паст ставкани олиши мумкин.

Раҳбарлар ва мулкдорлар учун узоқ муддатли бонус - корхонанинг ҳолати, активларнинг қиймати ва улардан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида ҳаққоний ахборот олиш. МҲХС бўйича маълумотлар ҳам операцион, ҳам инвестициявий фаолият учун самарали бошқарув қарорлари қабул қилиш имконини беради. Усиз МҲХС ҳисоботи учун маълумот олиш мураккаб бўлган ички назорат тизимини кучайтириш, ишлаб чиқаришдаги “заиф жойларни” кўрсатади, корхона потенциалини оширади ва маҳсулот ёки хизматлар сифатини яхшилайди.


МҲХС МҲХС МҲХС /ul/publish/doc/text168420_mhhsga_utish_korhonaga_qanchaga_tushadi