Молия вазирлиги барча йирик солиқ тўловчилар МҲХСга ўтишини тасдиқлади

preview

Ташкилот йирик солиқ тўловчи ҳисобланади. Бироқ у солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали йўлланган, 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХС асосида ҳисоб юритиши шарт бўлган 470 та компаниядан иборат рўйхатда кўрсатилмаган. У МҲХСга ўтиши лозимми ёки БҲМС бўйича ҳисоб юритишда давом этиши зарурми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ Департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ жавоб берди:

 

 

- Президентнинг 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорининг 1-бандига асосан акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва юридик шахслар-йирик солиқ тўловчилар 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди.

Агар ташкилот йирик солиқ тўловчи ҳисобланса, ПҚ-4611-сон қарор талабларига мувофиқ у МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритиши ва 2021 йил якунлари бўйича (календарь йил) молиявий ҳисоботни МҲХС бўйича тайёрлаши керак. Чораклик ҳисобот МҲХС асосида 2021 йилда тақдим этилмайди.

18.01.2021 йилдаги 06/17-01-37/11-129-сон хабарномага келсак - унинг мақсади ПҚ-4611-сон қарор талабларига риоя қилиниши юзасидан мониторинг остига тушган корхоналарнинг бир қисмини хабардор қилиш бўлган.

 

 

МҲХС МҲХС МҲХС /ul/publish/doc/text169055_moliya_vazirligi_barcha_yirik_soliq_tulovchilar_mhhsga_utishini_tasdiqladi