Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЯТТ ходимлари даромадлари бўйича ҳисобот қандай топширилади
Якка тартибдаги тадбиркорлар улар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар даромадларидан ЖШДС ҳисоблаб чиқаради, ушлаб қолади ва тўлайди. Бундай жисмоний шахслар даромадлари бўйича ҳисоботни қандай топширишни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:
– Якка тартибдаги тадбиркорлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ходимларни ёллашга ҳақли.
Ишга қабул қилишда якка тартибдаги тадбиркор ходим билан меҳнат шартномаси тузиши ва уни ДСИда ҳисобга қўйиши керак.
ЯТТ ёлланган ходимлар учун қандай солиқларни тўлайди
ЯТТга улар билан меҳнат шартномасини тузган ходимлар учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш бўйича мажбурият юклатилган .
ЯТТ қуйидагиларни тўлайди:
- ёлланган ходимлар даромадларидан 12% ставка бўйича ЖШДС;
- календарь ойда улар ишлаган кунлар сонидан қатъи назар ҳар бир ходим учун ижтимоий солиқ - ойига БҲМнинг 50%и миқдорида.
Ёлланган ходимлар учун ҳисобланган солиқлар ҳисоботда қандай акс эттирилади
1. Ижтимоий солиқ автоматик тарзда ҳисобланади ва ЯТТнинг шахсий карточкасида (солиқ коди - 38) ходим ДСИда ҳисобга қўйилган ойдан бошлаб акс эттирилади. Ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қўшимча равишда тақдим этиш шарт эмас.
ЯТТ ҳар бир ходимга алоҳида тўлов топшириқномаси ёзади, унда ходимнинг Ф.И.О., унинг СТИРи ва тўлов тўланадиган даврни кўрсатади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилган ой учун тўланган ҳисобланади.
2. ЯТТ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этади. Юридик шахслар ва ЯТТ учун Ҳисоб-китоб шакли - ягона. Ҳисоб-китобни топшириш учун ЯТТ солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг ва 11190_5 код остида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклини танланг.
Юридик шахслардан фарқли ўлароқ, ЯТТ ўсиб борувчи якун билан эмас, балки ой учун маълумотларни кўрсатади.
Ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларини 011-сатр “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар” (СКнинг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 9-устуни) ва 0110-сатр “Шундан, ҳисобот даври учун ҳисобланган иш ҳақи тарзидаги даромад (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 10-устуни)”да кўрсатинг.
Эслатиб ўтамиз
ЯТТ ихтиёрий асосда ШЖБПҲда иштирок этади ва тўлайди. Бироқ ЯТТ ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича ШЖБПҲда мажбурий тартибда иштирок этади, сабаби улар меҳнат шартномаси бўйича ишга жойлаштирилган. Ходимларнинг ШЖБПҲга тўлаш бўйича мажбурият ЯТТга юклатилган.
Солиқлар ставкаларини 050-сатрда кўрсатинг. Солиқлар суммасини дастур автоматик тарзда ҳисоблаб чиқаради. Фақат ШЖБПҲ суммасини қўлда киритинг.
Эътибор беринг!
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида албатта ижтимоий солиқ ставкасини (12%) кўрсатинг, акс ҳолда шакл хато беради. Бунда Ҳисоб-китобда акс эттирилган ижтимоий солиқ суммаси ШКда акс эттирилмайди.
2021 йил 1 апрелда ЯТТ ходимни ишга қабул қилди ва уни ДСИда ҳисобга қўйди. Ҳар ойлик маош - 2 млн сўм.
ЯТТ ходимнинг даромадидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ ушлаб қолади. ЖШДС суммаси 240 минг сўмни, ШЖБПҲ - 2 минг сўмни ташкил этди. ЖШДС ШЖБПҲ чегирилган ҳолда тўланади, шу боис тўланиши лозим бўлган ЖШДС суммаси 238 минг сўмни ташкил этди.
Ижтимоий солиқ автоматик тарзда ҳисобланади - 122,5 минг сўм (0,5 БҲМ). Ижтимоий солиқни тўлашда тўлов топшириқномасида ЯТТ ходимнинг Ф.И.О. ва СТИРини, шунингдек тўлов амалга оширилаётган ойни кўрсатиши керак.
Шаклни тўлдириш намунаси
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҲИСОБ-КИТОБИ |
|||||||
(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади) |
|||||||
(сўмда) |
|||||||
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Ҳисобланган даромад суммаси |
Ижтимоий солиқ |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий (ихтиёрий) бадаллар суммаси |
||
Жами |
Умумбел- гиланган ставка бўйича |
Бошқа ставкалар бўйича |
|
|
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр) |
010 |
2 000 000 |
х |
х |
х |
х |
х |
улардан: |
|||||||
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни) |
011 |
2 000 000 |
2 000 000 |
2 000 000 |
х |
х |
|
шундан, ҳисобот даври учун ҳисобланган иш ҳақи тарзидаги даромад (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 10-устуни) |
0110 |
2 000 000 |
2 000 000 |
2 000 000 |
х |
х |
|
…. |
…. |
…. |
…. |
х |
х |
||
Солиқ базаси |
040 |
х |
2 000 000 |
2 000 000 |
0 |
2 000 000 |
х |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, % |
050 |
х |
х |
12 |
0 |
12 |
0,10 |
Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040 сатр х 050 сатр) |
060 |
х |
240 000 |
240 000 |
0 |
240 000 |
2 000 |
Бунда Ҳисоб-китобда кўрсатилган ижтимоий солиқ суммаси 240 000 сўм, ШКда акс эттирилмайди ва тўланмайди