Фуқаро А. қўшни ер участкаларида жойлашган икки уй-жойни сотиб олди, участкаларни бирлаштирди, эски уй-жойларни бузиб ташлаб, учта янги уй қурди. Ҳар бир янги уй учун алоҳида кадастр ҳужжатини олди. Кейин учала турар-жойни сотди: биттасини – инвентаризация қиймати бўйича, иккинчисини – ундан паст ...
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Бироқ, ўзини ўзи банд қилиш амалиётини, шу жумладан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ушбу институтнинг 4 йиллик фаолияти давомида қонунчилик даражасида ҳал этилиши талаб этиладиган кўплаб саволлар ва бўшлиқлар тўпланиб қолган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Малика ҚОДИРХОНОВА қуйидагиларни сўзлаб берди: ...
Компания муҳим сана муносабати билан ходимлар ва таклиф этилган меҳмонлар иштирок этадиган корпоратив байрам ташкил этади. Байрам ўтказиладиган жой ижарага олинади, майдончани безатиш ва фотозона қуриш учун жиҳозлар харид қилинади. Банкет ўтказиш бўйича шартнома тузилади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофавий ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталари брон қилинади ва тўлов қилинади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшаш учун шартномалар тузилади.
Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади?
Масофадан ишлайдиганларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисоблаш мумкинми?
Корпоратив пайтида масофадан ишлайдиган ходимларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш харажатларини корхона харажатлари сифатида қандай баҳолаш керак?
Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ...
«ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот ўз брендининг танилишини ошириш, хизматлардан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш мақсадида маркетинг акциясини ўтказади. Шу муносабат билан қуйидагилар расмийлаштирилди:
1) маркетинг акциясини ўтказиш жойи ва муддатлари (20 кун), совринлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ўтказиш тўғрисидаги буйруқ;
2) акцияни ўтказиш ва унда иштирок этиш шартлари билан очиқ оферта (ташкилот сайтида жойлаштирилган);
3) ғолибларни аниқлаш бўйича танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси (акциянинг барча шартларини бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади);
4) совғалар бериш шартномалари (ҚҚС билан сотиб олинган маиший техника).
Акция ғолибларига совринларни топширишда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра берилган саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди. ...
«Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олдик. Бизнинг корхона ушбу битим бўйича қандайдир ҳисоботни топшириши ва солиқлар тўлаши керакми?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқлар бўйича эксперт Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ...
2024 йил 1 декабрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари томонидан нақд пул ҳисоб-китоби орқали сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим ҳужжатларисиз расмийлаштириш мумкин бўлади деб кутилмоқда.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу узоқ кутилган қарор қабул қилиниши билан умумий овқатланиш корхоналари ва бошқа юридик шахслар томонидан деҳқон хўжаликлари ва жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишда юзага келадиган солиқ муаммосини ҳам бартараф этиш лозим деб ҳисоблайди: ...
«Ўзбекистондаги чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси жисмоний шахсдан техникани (экскаватор) ижарага олиши мумкинми? Ижара шартномасини расмийлаштириш тартиби ҳамда биз ва жисмоний шахс учун солиқ оқибатлари қандай?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
13 августда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича Ҳисоб-китоб шаклида баъзи ўзгаришлар аниқланди. Аммо 15 августда Солиқ қўмитаси ҳисоботни тўлдиришнинг аввалги тартибига мос келадиган Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича йўриқномани эълон қилди.
Buxgalter.uz илтимосига кўра, ушбу вазият бўйича ўз хулосалари билан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўртоқлашди: ...
"Компаниямиз Қозоғистон бозорига чиқмоқда. Қозоғистонда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган машҳур қозоғистонлик блогерга реклама буюртма қилишни режалаштирмоқдамиз. Бизни қандай солиқ оқибатлари кутмоқда?" ...
“Россия компанияси Ўзбекистоннинг Қандим туманида доимий муассаса орқали объект қурмоқда. Унинг ходимларининг бир қисми - Россия Федерацияси фуқаролари – ДМ фаолияти доирасида вақти-вақти билан Ўзбекистонда узоқ муддатли хизмат сафарларида бўлишади. Ва муайян муддатдан сўнг улар Ўзбекистон резидентларига айланишади. Хизмат сафарига юборилган ходим резидент мақомини олгандан сўнг, хизмат сафари давомидаги унинг суткалик харажатлари ва ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикасидаги манбадан олинган даромад ҳисобланадими?». ...
15 июнда Шахсий инвестиция ҳисобварағини (ШИҲ) очиш ва ундаги маблағларнинг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирди. Ким ва қандай муддатларда бундай ҳисобварақни очиши мумкин? У қандай бошқарилади ва инвестициялардан олинган даромаддан солиқлар қандай тўланади? Ниҳоят, бундай ...
2023 йилда хориждан пул ўтказмаларини олган жисмоний шахсларга солиқчилар ушбу тушумлар суммасига солиқ ҳисоблаш тўғрисида хабарнома йўллашди. Бу талай саволлар туғдирди. Улар орасида кенг тарқалганлари: “Солиқчилар ахборотни қаердан олишди ва нима учун банк сири тўғрисидаги қонун ишламаяпти?”, ...
Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа суммаларни тўлаш муддатини бузган иш берувчи қарздорликни фоизлар (пулли компенсация) билан бирга қоплаши шарт. Бундай тўловни амалга оширишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Биз ушбу мавзуни сайтимиз саҳифаларида – «Иш ҳақи кечиктирилганлиги ...
Нодавлат нотижорат ташкилоти тижорат фаолиятидан даромад олмайди. Ташкилот қандай ҳисоботларни тақдим э тиши керак?
B uxgalter.uz и лтимоси г а кўра саволга С олиқ қўмитасининг солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:
Мутахассисларнинг ...
Кўплаб корхоналар 8 Мартга байрам тадбирларини ташкил этишади. Buxgalter . uz тадбирларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини тушунтиради.
Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга ...