Рақамли маркировка қилинган товарларни муддатли тўлов асосида қандай сотиш керак

preview

Июнь ойида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини,  сув ва салқин ичимликларни, июль ойидан эса – маиший техникаларни маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш бошланади . Ҳозирданоқ, тадбиркорларда саволлар юзага келмоқда. Мисол учун, мажбурий рақамли маркировкаланган, муддатли тўлов  шарти билан реализация қилинган ёки бўнак тўловларини қўллаган ҳолда товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловларни қабул қилишда онлайн-НКМ чекини қандай уриш керак?

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Жавоҳир ИСМОИЛОВ жавоб берди: 


– Рақамли маркировкалашни жорий қилишнинг асосий мақсадларидан бири – бозорда товар ҳаракатини назорат қилиш. Тизим учун товарни Ўзбекистон ички бозорига кириб келишини ва унинг савдо айланмасидан чиқиб кетишини – охирги истеъмолчига етказиб берилишини кузата олиши муҳимдир.  

Шунинг учун, техник жиҳатдан «Asl belgisi» МАТ «CRPT TURON» МЧЖ операторига маркировкалаш коди билан чекни бир марта

 олиш кифоя. Оператор уни сотилишни қайд этади (муомаладан чиқарилишини). Кейинчалик исталган текшириш чоғида ушбу маркировкалаш кодини ҳар доим "товар сотилди" мақоми чекда кўрсатилган сана билан акс этади.  Муддатли тўлов асосида сотилган товар учун кейинчалик тўловларини рақамли маркировка кодларини ўқимасдан қабул қилиш мумкин.

Маиший техникани реализация қилишда ушбу масала энг долзарб бўлиши кутилмоқда, чунки кўпинча ушбу маҳсулотлар муддатли тўлов асосида сотилади. Шу муносабат билан таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки: 2021 йилнинг июль ойида  фақат тажриба лойиҳаси бошланади. Унинг доирасида амалиётда вужудга келадиган  барча ўзига ҳос жиҳатларни ишлаб беришимиз лозим. Ишончим комилки, тажриба бошланиши билан бошқа долзарб масалалар пайдо бўлади. Тажриба лойиҳаси барча техник масалаларни ишлаб кўриш  учун ҳам ўтказилади.

Эслатиб ўтаман, товарларни рақамли маркировкалашни жорий этиш бўйича аввал тасдиқланган муддатларга 20.05.2021йилнинг 322-сон ВМҚга мувофиқ тузатиш киритилган.

 

Маҳсулотнинг номи

Тажриба лойиҳаси бошланадиган сана

 

Мажбурий рақамли маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш
бошланадиган сана

ТИФ ТН коди

1

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

01.06.

2021 й.

01.02.

2022 й.

3003, 3004

2

Сув ва салқин ичимликлар

15.06.

2021 й.

01.03.

2022 й.

2009, 2201, 2202

3

Маиший техника

01.07.

2021 й.

01.12.

2021 й.

8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528


Эътибор беринг!
Мажбурий рақамли маркировка қилиш товарларни ҳисобга олишни қандай ўзгартириши ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

              Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб /ul/publish/doc/text170054_raqamli_markirovka_qilingan_tovarlarni_muddatli_tulov_asosida_qanday_sotish_kerak