Полезное для бухгалтера в декабре:
Қандай қилиб МҲХС бўйича бепул маслаҳатлар олиш мумкин
Молия вазирлиги ifrs.academy платформасида МҲХСга бепул ўқитишни ташкил этган. Бу қандай ишлаши ва тайёргарлик доирасида нима олиш мумкинлигини Молия вазирлиги Департаменти бошлиғи Иброҳим АҲМАДХОНОВ гапириб берди:
- Барча хоҳловчилар “МҲХС асослари” биринчи босқич курсида бепул, ўзбек ёки рус тилида ўқишлари мумкин. У халқаро стандартлар ҳақида бошланғич билимларни беради, молиявий ҳисобни юритиш ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асосларини ўргатади.
Курсни муваффақиятли тугатиб, стандартларни ўрганишнинг иккинчи босқичига - “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот”га ўтишингиз мумкин. Бу ерда сиз молиявий ҳисоботни тайёрлашда стандартларни амалиётда қўллашни, шунингдек уни таҳлил қилишни ўрганасиз.
Таълимнинг амалий йўналтирилганлигини ошириш учун ушбу босқичнинг материаллари жуда батафсил ишлаб чиқилган (140 академик соат) ва 3 та модулга бўлинган. Дастлабки иккита модуль асосига “Молиявий ҳисобот” (АССА) имтиҳонига тайёрланиш дастури қўйилган бўлиб, мазкур йўналишни биз МҲХСни қўллашнинг амалий жиҳатлари ҳисобига кенгайтирдик.
Учинчи модуль - бу “МҲХСда ҳисоботни трансформация қилиш” мавзуси бўйича ўқув машғулотлари ва маслаҳат вебинарлари. Уларда тажрибали амалиётчи экспертлар МҲХСда ҳисоботни трансформация қилиш, уни биринчи қўллаш ва ҳисоб сиёсатини тайёрлаш бўйича тавсиялар берадилар. Вебинарларни Тамара БУДНИКОВА (ДипИФР, CIPA) ва Кирилл ПОПАДЮК (АССАнинг ҳақиқий аъзоси, inflexio.ru лойиҳаси, Москва) олиб борадилар.
Сизнинг корхонангиз МҲХСга ўтадиган бўлса, вебинарда иштирок этиш сиз учун бепулдир. Ягона шарти: сиз МҲХС бўйича базавий билимларга эга бўлишингиз керак.
Агар сиз МҲХСда ҳисоботни трансформация қилиш, уни биринчи қўллаш ва ҳисоб сиёсатини тайёрлаш бўйича ўз саволларингизга бепул жавоб олишни хоҳласангиз, уларни қуйидаги шаклда экспертларга беринг. Мутахассислар барча саволларга тегишли тематикадаги вебинарларда 2021 йил ноябрь ва декабрда жавоб берадилар.
Вебинарлар асосида видеоматериаллар, ўқув матнлари ва тестлари билан ўқув маҳсулотлари яратилади. Улардан 2025 йил якунига қадар эркин фойдаланиш мумкин бўлади.