Полезное для бухгалтера в ноябре:
2021 йилда ННТларни тартибга солишдаги ўзгартиришлар
2021 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қатор НҲҲлар қабул қилинди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга жамлади:
№ т/р |
НҲҲ |
Нима ўзгартирилди |
Муддатлар |
Шарҳга ҳавола |
1 |
08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сон Фармон “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
ДХШ лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин |
Муддатсиз |
|
2 |
25.06.2021 йилдаги ПҚ-5161-сон қарор “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” |
НТМ сифатида рўйхатдан ўтказилган ҳамда коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган НТТ:
|
01.07.2021 йилдан 01.01.2024 йилгача |
|
3 |
22.06.2021 йилдаги 388-сон ВМҚ “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган ННТларга Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан белгиланган дастурлар ва талаблар асосида улар томондан ташкил этилган ўқув курсларида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича сарфланган харажатларининг 70%и компенсация қилинади (бироқ ҳар бир битирувчига 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори) |
Муддатсиз |
|
4 |
08.06.2021 йилдаги ПҚ-5140-сон қарор “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Таълим соҳасидаги ННТлари касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бошқа бино ва иншоотларини ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил этиш учун 5 йилгача бўлган муддатга текин фойдаланишга олишлари мумкин. Қисқа муддатли курсларни ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатлари тасарруфида тегишли таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан, банд бўлмаган аҳолини ушбу курсларда ўқитиш харажатлари - Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади |
Муддатсиз |
|
5 |
04.03.2021 йилдаги ПФ-6181-сон Фармон “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” |
ННТларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари (комиссиялар) мажлисларида иштирок этувчи доимий вакили институти жорий этилди. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ННТлар фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинди. У Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси, ЎзННТМА ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантирилади. Индекс натижалари уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. |
Муддатсиз |
|
6 |
03.03.2021 йилдаги ПҚ-5012-сон қарор “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
2021 йил 1 мартдан бошлаб:
|
Муддатсиз |
|
7 |
04.09.2020 йилдаги 539-сон ВМҚ “Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Чет эл юридик ёки жисмоний шахслари томонидан асос солинган ННТ тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказилган ва аккредитациядан ўтган компаниялар тўғрисидаги маълумотларнинг Марказий маълумотлар базасига киритилди |
Муддатсиз |
Сизга ННТ фаолиятига тааллуқли қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади