Полезное для бухгалтера в декабре:
Товар қайтарилиб, хизматлар рад этилганда ҚҚСга тузатиш қандай киритилади
Товарлар қайтарилган ҳолатлар тез-тез учраб туради. Аввал сотилган товарлар яроқлилик муддати тугаганлиги сабабли ҳамда нуқсонлари аниқланган тақдирда ва бошқа ҳолатларда қайтарилиши мумкин. Бундай операциялар ҳужжатлар - қайтариш далолатномаси ёки юкхати, қўшимча ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилиши керак. Бундан ташқари, сотувчи ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиши лозим.
Буни қандай тўғри амалга оширишни “Норма” компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди:
– “Харидор томонидан товарлар қайтарилганда (тўлиқ ёки қисман) ёки буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечганда, қўшимча ҳисобварақ-фактура (салбий) расмийлаштирилиши лозим .
Тақдим этилган ва харидор томонидан тасдиқланган қўшимча ҳисобварақ-фактурага асосан сотувчида ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритилади. Тузатиш товар қайтарилган (хизматлар рад этилган) ойда акс эттирилади.
Товар харидор томонидан қайтарилганда ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш
Корхона 10 январь куни бошқа корхонага 11 500 минг сўмлик товар реализация қилган дейлик, шу жумладан ҚҚС – 1 500 минг сўм. 15 февраль куни харидор товарда нуқсон борлигини аниқлаган ва 1 150 минг сўмлик 4 та товарни қайтарган, шу жумладан ҚҚС – 150 минг сўм. Қайтарилган товар таннархи – 800 минг сўм.
Харидор томонидан нуқсонли товар қайтарилганда ҚҚСга киритиладиган тузатиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
||
Харидор томонидан товар қайтарилганлиги ва унга пул маблағлари ўтказилганлиги акс эттирилди (1 150 / 1,15) |
1 000 |
||
Аввал ҳисобланган ҚҚСга тузатиш киритилди (1 150 / 115 х 15) |
150 |
||
Илгари ҳақ тўланмаган товар қайтарилганлиги акс эттирилди ва дебиторлик қарзи бекор қилинди (1 150 / 1,15) |
1 000 |
||
Аввал ҳисобланган ҚҚСга тузатиш киритилди (1 150 / 115 х 15) |
150 |
||
Харидор томонидан қайтарилган товар кирим қилинди |
800 |
||
Реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритилди |
1 000 |
Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим :
- ҳисобварақ-фактура қўшимча эканлиги тўғрисида белги;
- қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;
- тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;
- нархларга тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий), етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати;
- ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий).
Қўшимча ҳисобварақ-фактурани шундай тартибда расмийлаштиринг.
ҚҚС бўйича ҳисоботда товар қайтарилишига оид операция харидорга тақдим этилган қўшимча ҳисобварақ-фактурага асосан қуйидагича акс эттирилади:
- ҳисобварақ-фактурадаги маълумотлар (салбий) Сотувлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова 2-жадвали) автоматик тарзда акс эттирилади;
- ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қийматига киритилган тузатиш суммаси (1 000 минг сўм) автоматик тарзда ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0101-сатри 3-устунидаги реализациядан соф тушумни камайтиради.
Буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечганда ҚҚС бўйича солиқ базасига шундай тартибда тузатиш киритилади”.